Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Элдор Сакаев: «Стадионда бугунгидек атмосфера бўлса, футболчилар ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади»

Баҳо:
+ | -

Про лига 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Янгиер» (2:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Элдор Сакаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Ўйин хавфли ҳужумларга бой ўтди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечди. Рақибларимиз гол урган биринчи вазиятда хатоларимиз учун жазоландик, кўп ўтмай ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Бироқ сўнгги дақиқада яна ҳушёрликни йўқотиб, ҳимоядаги пала-партишликдан гол ўтказиб ўтказиб юбордик. Аламли мағлубият. Бу ҳали мавсум бошланиши, хатолар устида ишлаймиз.

Самарқандда ўзим ҳам ишлаганман, бу ерда ҳар доим мухлислар жамоани ўйинни охиригача олға бошлашади. Бугун ҳам шундай бўлди. Бизни ҳам қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат дейман. Футбол томошабинлар билан гўзал. Стадионда бугунгидек атмосфера бўлса, футболчилар ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади. Бугун ҳеч ким ҳимояда ўтириб олгани йўқ, икки жамоа ҳам ҳужумкор тўп суриб, томошабоп ўйин кўрсатди. Ҳар бир ўйинда мана шунақа жанг бўлса керак.

Тўғри, «Янгиер» дебютант жамоа. Шунга қарамай, олдимизга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш талаби қўйилган. Жамоамиз хусусий клуб, клубимиз президенти футболни жуда яхши кўради. Ҳар бир ўйинда Про лигадаги рақобатбардош клуб эканлигимизни кўрсатишимиз керак.

Чинданам «Янгиер» катта тарихга эга клуб бўлса-да, ўтган йилдан бошлаб яна аввалги анъаналарини тиклашга киришган. Клубимиз раҳбари жамоа мавқеини тикламоқчи. Бу йўлда барчамиз бирлашиб, фақат яхши натижалар ва юқори ўринлар учун интиламиз. Осон бўлмаслиги аниқ, шунга қарамай биз каби ҳар бир футболчимиз ҳам ўз кучига ишонади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 15:28, 25.03.2021.
Ўқилди: 2680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7007]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3358]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2977]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2411]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2387]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2034]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1964]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1938]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1933]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1889]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.