"Болтон" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, Кэррик Пол Скоулзнинг яна "Юнайтед" сафида ўйнаётганидан хурсанд эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Скоулз асосий таркибда майдонга тушиши билан гол киритгани мантиқий иш бўлди. Унинг футболга қайтгани жамоа учун жуда яхши иш бўлди. Чунки у буюк футболчи".
"Албатта, бир соат майдонда ҳаракат қилгач, у ўйнашга бироз қийналиб қолди. Аммо нима бўлганжа ҳам таркибда шундай футболчининг бўлиши бу — жуда ажойиб", — деди Кэррик.