Кириш Регистрация

«Барселона» 2 нафар нидерландиялик футболчи билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб қўйгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ва «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депай «Барселона»га ўтишга яқин турибди.

Diario Sport нашрининг хабар қилишича, каталон клуби ёзда эркин агентга айланадиган футболчилар билан дастлабки келишувга эришган. Трансферлар амалга ошадиган бўлса, ҳар икки футболчи «Барселона» билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Нидерландиялик футболчиларни олиб келишни «Барселона» устози Рональд Куман хоҳламоқда.

Вейналдум ва Депай «Барса»да президентлик сайловлари бўлмасидан олдин жамоа билан дастлабки шартномани имзолаган.

Ҳозирда келишувлар клуб директорлар кенгаши томонидан тасдиқланса бўлгани. Бироқ 30 ёшли Вейналдум борасида «Барселона» раҳбариятида саволлар бор. Бу трансфер ёш футболчиларнинг ўйин амалиётига салбий таъсир қилмаслиги муҳим. Шунингдек, «Барселона» мазкур позициядаги айрим футболчиларни (масалан, Миралем Пьянични) сотиб юборишни мақсад қилган.

Депай Лига 1 жорий мавсумида 30 та ўйин ўтказиб, 14 гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди. Вейналдум эса Премьер Лигадаги 29 ўйинда иккита гол урди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:40, 26.03.2021.
Ўқилди: 7523 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик