Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Бунёдкор» футбол клуби академиясидаги шарт-шароитлар янада яхшиланади

Баҳо:
+ | -

Куни кеча «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси ва «Бунёдкор» футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси маслаҳатчиси - Бошқарув аппарати департаменти бошлиғи Камолиддин Усмонов, «Бунёдкор» ФК директории Улуғбек Мирзаев ҳамда мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишнинг кун тартибидан «Бунёдкор» футбол клуби академиясидаги шароитларни янада яхшилаш, тарбияланувчиларни зарур спорт инвентарлари билан таъминлаш масаласи ўрин олди.

Йиғилиш аввалида «Бунёдкор» футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев мамлакатимиз Ҳукумати, шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юртимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш ҳамда тараққий эттиришга катта эътибор қаратилаётгани, бунга яққол ва янги мисоллар сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 январь куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5924-сон Фармонни келтириб ўтиш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг кун тартибидан ўрин олган масала юзасидан фикрлар билдирилди. Хусусан, «Бунёдкор» ФК академияси тарбияланувчилари учун яратилган шароитларни қайта ўрганиб чиқиб, уларни кескин яхшилаш, ечимини кутаётган масалалар ва муаммоларни бартараф этиш, тарбияланувчилар истиқомат қилаётган бино ҳамда иншоотлардаги мавжуд камчиликлар бартараф этиш лозимлиги айтиб ўтилди.

«Бунёдкор» футбол клуби академияси тарбияланувчиларини барча турнирларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш, келгусида Суперлига, биринчи лига ҳамда аёллар футболи, футзал жамоаларига етук ва иқтидорли ўйинчиларни етказиб бериш мақсадида «Бунёдкор» футбол клуби академияси тарбияланувчиларини спорт кийимлари билан таъминлаш, академия биносининг (ётоқхона, спорт зали, ошхона, бассейн, «тренажёр зали», тиббий блок, ўқув корпуси) том қисми ва бассейнни кўрикдан ўтказиб, нуқсонлик далолатномасига (дефектный акт) асосан таъмирлаш, машғулотлар янада самарали ўтиши учун замонавий спорт инвентарлари билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, «Бунёдкор» футбол клуби ҳамда Дирекциясига ажратиладиган маблағлар мақсадли ва самарали ишлатилишини қатьий назорат қилиш, ҳар иккала ташкилот фаолиятини молиялаштиришда фақатгина ҳомийлик маблағларига эмас, балки бошқа йўналишларда маркетинг фаолиятини жадаллаштириш орқали молиявий ҳолатни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича масъул инсонларга вазифалар белгилаб берилди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:02, 26.03.2021.
Ўқилди: 2797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.