Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ЖЧ-2022 йўлида. Роналдунинг голи ҳисобга олинмаган ўйинда Португалия ғалабани қўлдан чиқарди, Бельгия ҳам очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Европа минтақасида ЖЧ—2022 саралаши 2-тури доирасидаги бир қатор 27 март, шанба куни бўлиб ўтди.

Португалия терма жамоаси Сербия майдонида меҳмон бўлди. Биринчи бўлимда Диогу Жота иккита гол урган ҳолда, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ майдон эгалари бунга иккинчи бўлимда Александар Митрович ва Филип Костичнинг голи билан жавоб қайтаришга эришди.

Учрашувга қўшиб берилган вақтда Португалия рақиб дарвозасини ишғол қилди: Криштиану Роналдунинг зарбасидан кейин тўпни дарвоза чизиғини кесиб ўтди ва шундан кейин ҳимоячи уни чиқариб юборди. Бироқ VAR ва голни аниқлаш тизимидан фойдаланилмаган ўйинда ҳакамлар голни ҳисобга олмади.

Шу тариқа А гуруҳи етакчилари 4 очкодан жамғарган ҳолда қўшпешқадамликда давом этадиган бўлди.

Яна бир ўйин Чехия ва Бельгия терма жамоалари ўртасида кечди. Иккинчи бўлим дебютида Лукаш Провод чехларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб, Ромелу Лукаку мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

ЖЧ—2022 саралаш, 2-тур
27 март, шанба
Сербия — Португалия 2:2
Голлар: 0:1 – 11 Диогу Жота, 0:2 – 36 Диогу Жота, 1:2 – 46 Митрович, 2:2 – 60 Костич.
Сербия: Дмитрович, Миленкович, Павлович, Митрович, Милинкович-Савич, Гудел, Костич (Ристич, 72), Лазович (Максимович, 46), Тадич (Журичич, 82), Митрович (Йович, 88), Влаҳович (Радонич, 46).
Португалия: Антони Лопеш, Жоау Канселу (Мендеш, 72), Соареш, Фонте, Рубен Диаш, Бернарду Сильва, Данилу Перейра, Бруну Фернандеш (Палиня, 90), Сержиу Оливейра (Саншеш, 73), Диогу Жота (Жоау Феликс, 85), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бруну Фернандеш (52), Фонте (54), Максимович (56), Митрович (85), Роналду (90).
Четлатиш: Миленкович (90+1).

Чехия — Бельгия 1:1
Голлар: 1:0 – 50 Провод, 1:1 – 60 Лукаку.
Чехия: Вацлик, Кудела, Боржил, Челюстка, Голеш, Соучек, Барак (Павелка, 78), Янкто (Масопуст, 61), Провод (Пекхарт, 90), Соуфал, Крменчик (Видра, 78).
Бельгия: Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денаер, Кастань, Шадли (Фоке, 56), Тилеманс, Дендонкер, де Брюйне, Мертенс (Троссард, 56), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Кастань (25), Соучек (43), Вертонген (73).

Ирландия — Люксембург 0:1
Гол: 0:1 – 85 Родригеш.

Словакия — Мальта 2:2
Голлар: 0:1 – 16 Гембин, 0:2 – 19 Сатариано, 1:2 – 49 Стрелец, 2:2 – 53 Шкриньяр.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:34, 28.03.2021.
Ўқилди: 5268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.