Асли "Барселона"га тегишли бўлган, "Ницца" футболчиси Жан-Клер Тодибо Каталония клубида кўпроқ амалиёт ўташни хоҳлаганини тан олди.
«"Барселона"дек жамоага ўтиб, лекин ўйнамасликни жин урсин. Мен бундай клуб захира ўриндиғида ўтиргандан кўра, Франциянинг қуйи лигаларида ўйнашни афзал биламан. Каталония клубига ўтиш ақлбовар қилмас ҳодиса бўлган, аммо мен жамоа била фақат 5 ўйинда қатнашганман холос.
Бу ҳақиқат эмас, бу сохталик. Мен 2019 йилда Испания чемпиони бўлдим, аммо жамоага ёрдам бермадим. Ўйлашимча, мен жамоа билан бирга кўпроқ нарсаларга қодир эдим», - дейди франциялик футболчи.
Тодибо "Барселона"га 2019 йилнинг январьида "Тулуза"дан 1 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Француз футболчисининг Каталония клуби билан шартномаси 2023 йил ёзигача амал қилади.
Ушбу мавсумда Тодибо Лига 1 доирасида 7 учрашув ўтказган.