Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Вилҳелмссон "Ал-Ҳилол"га қайтади

Баҳо:
+ | -

Қатарнинг "Ал-Аҳли" жамоасида ижара асосида тўп сурган Швеция терма жамоаси аъзоси Кристиан Вилҳелмссон Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига қайтади. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

"Ал-Ҳилол" президенти Абдурраҳмон бин Мусаиднинг маълум қилишича, сўнгги уч мавсумдан бери Ар-Риёд клуби таркибида Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиб келаётган швециялик футболчи 2012 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳслари учун яна жамоа таркибига жалб этилади ва агар жамоа ОЧЛ плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олса, футболчи билан амалдаги шартнома яна бир йилга узайтирилади.

Бин Мусаиднинг таъкидлашича, "Ал-Ҳилол" камерунлик ярим ҳимоячиси Ашиль Эмана билан шартномани бекор қилган.

Вилҳелмссон 2011/12 йилги мавсумда Қатарнинг "Ал-Аҳлий" жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланганди. Эслатиб ўтамиз, "Ал-Аҳлий"да Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Шавкат Муллажонов ҳам тўп суради.

"Ал-Ҳилол" 2012 йилги Осиё Чемпионлар Лигасидаги юришини 7 март куни Эроннинг "Персеполис" клубига қарши баҳс билан бошлайди. "D" гуруҳининг учинчи жамоаси Қатарнинг "Ал-Ғаррафа" клуби бўлса, тўртинчи жамоа номи 18 февраль куни бўладиган "Аш-Шабоб" (БАА) ва "Нефтчи" (Фарғона, Ўзбекистон) клублари ўртасидаги плей-офф учрашувидан сўнг маълум бўлади.

Манба: www.the-afc.com

Вилҳелмссонни Тошкент кўрганмиз. Насиб қилса, уни Фарғонада ҳам кўрамиз.

Киритилди: 14:34, 15.01.2012.
Ўқилди: 23465 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик