Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

9 йил сояда. Ёхуд нега энди Бенземани Мадридда қадрлашмоқда

Баҳо:
+ | -

2020/21 йилги мавсум Мадриднинг "Реал" жамоаси учун бироз қийин кечди. Хусусан, жароҳатлар, кучсиз жамоаларга қарши учрашувларда очко йўқотилиши каби муаммолар билан ўралашиб қолишди. Лекин, кейинчалик ўйинини йўлга қўйиб олган "қаймоқранглилар", яна аввалги каби Ла Лиганинг асосий даъвогарларидан бири ҳисобланиб турибди. "Реал"нинг қутқарувчиси эса ёш истеъдод эгаси эмас, балки кўп танқидларга қоладиган - Бензема. Франциялик футболчи кетма-кет учрашувларда гол уриб, Қироллик клубини турнир жадвалида кучли учликда туришига ёрдам бериб келмоқда. Лекин яна бир нарсани таъкидлашимиз керакки, ушбу мавсум аввалида, кўпчилик мутахасислар ва мухлислар Бенземани "Реал"нинг биринчи рақамли футболчилари қаторига қўшмаган эди.

"Реал Мадрид" мураббийи Зинедин Зидандан "кейинги йил "қаймоқранглилар" ҳужумида ким ўйнайди", деган саволга, "Бу Бензема бўлади" - дея қисқа жавоб берди. Француз мутахасиси на Ҳоланд, На Мбаппе, На Роналдунинг исмини тилга олди.

Бу ажабланадиган томони йўқ. Португалиялик 7-рақам эгаси, Мадрид клубидан кетгандан сўнг, айнан Карим жамоани олдинга тортиб юрди. Яқинда чиққан хабарларга кўра, Роналду "Ювентус"дан кетиши ва яна "Сантьяго Бернабеу" қаҳрамонига айланишга тайёр, аммо ... нега? Бензема аллақачон бу вазифани уддалади-ку.

Сиз ҳам жуда кўп пул эвазига, омадсиз футболчилар билан шартнома имзолаган "Барселона"нинг ҳолати ҳақида билсангиз керак. Аммо "Реал" ҳам Роналдуни сотишдан тушган 87 миллиондан шу каби фойдаланганми?! Унда Роналду кетгандан сўнг, "қаймоқранглилар" 400 миллион еврони қандай сарфлади? Эден Азар нега шифохонадан касалхонадан келмай қолди. Биргаликда француз футболчисича гол урган Бэйл, Асенсио, Васкес, Диас, Родриго, Йович, Эдегор ва Исколарни ҳам эслайсиз. Фақатгина уэлслик футболчи Роналдусиз йилларда, ҳужумчилар орасида бир мавсум ичида олтидан кўп гол урган футболчи.

Аммо бу даврларда Бензема 78 та гол урди ва ҳеч қандай қийинчиликсиз 2019 ва 2020 йилларда "Реал"нинг энг яхши тўпурарига айланди. Агар Серхио Рамос пенальтини тепмаганида эди, бу кўрсаткич янада юқори бўлар эди!

Клубни Роналдуни тарк этганидан сўнг, француз футболчисининг статистикаси янада яхшиланди.  Қолаверса  Карим ҳам тез-тез шерикларига муҳим пасларни бериб турди. Роналду ва Бензема биргаликда ўтган сўнгги мавсумда, 56 гол уришган эди. Шуларни, 12тасини учун Каримга 49 учрашув керак бўлган бўлса, Роанлду 44 учрашувда 44 гол уришга эришга эди.

Бензема тўққиз йилни "Реал" сафида иккинчи рақамли футболчи сифатида ўтказган эди. Аммо, бу ҳолат уни Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 13-ўринни эгаллаб олишига тўсқинлик қилмади. Шунингдек, француз 70 гол билан Чемпионлар Лигасида бешинчи ўринда бормоқда.

Агар Карим шу йиллар давомида четда ўйнамаганида, унинг голлари сони қанча бўлганини тахмин қилиш мумкин.

Бензема ўтган мавсумда "Реал"га пандемия сабаб бўлган танаффусдан сўнг, 11 ўйинда 7 та гол уриб, чемпионлик унвонини нишонлашда ёрдам берди. Рамос иккинчи энг яхши тўпурарга айланди.

2020/21 йилги мавсумда 33 ёшли ҳужумчи шу йўналишда давом этиб, 24 ўйинда 17 та гол уришни уддалади. Бу ҳар қандай жамоадошиникидан кўп.
Агар, икки ҳафталар олдин "Атлетико"га қарши учрашувда, ҳамшаҳарларини ҳам мағлуб этганда, чемпионликнинг 1-рақамли даъвогарига айланган бўларди. Ушбу учрашувда, "Реал"нинг асосий таркибининг деярли ҳаммасида жароҳат бор эди. Аммо, 10-апрель куни бўладиган "Эль-классико"да мадридликлар ғалаба қозонишни уддалашса, иккинчи ўринга чиқиб олишни уддалашади. Аммо, ҳозир Бензема нима бўлишидан қатъий назар олдинга интилмоқда. У масъулиятдан қўрқмайди, иккинчи қаватда ҳар доим хавфли бўлиб, камдан-кам дақиқаларни беҳуда ўтказади. Яқинда у "Ванда Метрополитано"да кечган дербида қилган ҳаракатларини эсланг! Ташқи кўринишидан ҳеч қандай тажавузкорга ўхшамаган ҳужумчи, қандайдир тарзда "Атлетико"нинг 10 футболчисидан ўтиб кетишга муваффақ бўлди! Тассавур қилдингиз-а. Гап Европанинг ҳимоя жиҳатдан энг кучли жамоасига қарши учрашувда, шундай ҳаракат қилмоқда.

Бир ҳафта ўтгач, Карим Эльчега қарши учрашувда икки марта гол уришга эришди. Биринчисини - бош билан, кейин эса - ҳақиқий снайперлар каби. Таърифлашга тил ожиз.

Ҳар доимгидек (худди шу нарса Роналду билан бўлгани каби), Бензема мавсумнинг энг муҳим палласида ўзини кўрсатишни бошлади. У "Реал Мадрид" нинг сўнгги бешта ўйинининг ҳар бирида гол урган ва уч ҳафталик жароҳатдан сўнг яна учта гол уришга эришганини ҳам айтиб ўтишимиз зарур.

"Реал Мадрид"да қандай қийинчиликлар ва муваффақиятлар бўлишига қарамай, Карим Бензема ҳамон Мадридда қолмоқда. Гарчи, олдин жамоанинг ҳақиқий лидери бўлмаган бўлса-да, ҳозир унга нисбатан бу сўзни ишлата олмаймиз.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:32, 31.03.2021.
Ўқилди: 5318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.