Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Бунёдкор" - "Вольфсбург" 1:1

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор"нинг БААнинг Дубай шаҳрида мавсумолди йиғини доирасида бугун Бундеслига вакили "Вольфсбург" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида немис жамоаси ҳисобни очди. Гол муаллифи Родригес. Ўйиннинг 43-дақиқасида "қалдирғочлар" 10 киши бўиб қолди. Яқиндаги "Насаф"дан пойтахт жамоасига ўтган Лутфулло Тўраев қўполлиги учун жазоланди.

Иккинчи бўлимнинг 6-дақиқасида Шавкат Саломов Акмал Шораҳметовнинг заргарона аниқликда тўп узатишидан дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва "Вольфсбург" дарвозасини ишғол этди — 1:1. Сўнг ўйин охиригача ҳисоб ўзгармай қолди.

Манба: www.stadion.uz.

10 КИШИ БЎЛИБ "ВОЛЬФСБУРГ" БИЛАН ДУРАНГ

Дубайдаги "Emirates" стадионида Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" ва Германия бундеслигаси иштирокчиси "Вольфсбург" жамоалари ўзаро куч синашишди.

Ушбу учрашув "Dubai Matchworld Cup 2012" мусобақаси ташкилотчилари томонидан ташкил этилган эди. Шу боисдан ҳам ўйиннинг ташкилотчилик даражаси юқори савияда бўлди. Қисқа қилиб айтганда, "Бунёдкор" - "Вольфсбург" учрашуви оддий ўртоқлик ўйини эмас, худдики расмий турнир баҳси сифатида ташкиллаштирилди.

Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Тўпни назорат қилиш бўйича кичик устунлик немислар томонида бўлган бўлса-да, Миржалол Қосимов шогирдлари тезкор хавфли ҳужумлар ташкил этиш бўйича рақиб аъзоларига ташвиш туғдириб туришди. 9-дақиқада Рикардо Родригес "Вольфсбург"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жарима зарбасидан оширилган тўпни Родригес ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамасдан Нестеров қўриқлаётган дарвозага буриб юборди - 1:0. 43-дақиқада Лутфулла Тўраев рақиб аъзосига нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Гарчи ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлган бўлса-да, қолган дақиқаларда "қалдирғочлар" ўн киши бўлиб ҳаракатланаверишди.

Иккинчи бўлимни "Бунёдкор" аъзолари анча фаол бошланди. "Қалдирғочлар"нинг кетма-кет ҳужумлари Диего Бинальо қўриқлаётган дарвоза тўрига тушишни истамасди. 51-дақиқада Шавкат Саломов ўз тезкорлигига кўра дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва индвидуал маҳорати эвазига Бинальони доғда қолдириб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Ушбу ҳисоб ўйин сўнггигача ўзгармай қолди. "Вольфсбург"га қарши 17 ёш Жавлон Мирабдуллаев ҳам ҳаракат қилганини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, "қалдирғочлар"нинг янги аъзолари ҳам майдонга тушишиб, яхши таассурот қолдиришди.

Шундай қилиб, "Бунёдкор" БАА йиғи доирасидаги илк учрашувини анча кучли рақибга қарши ўтказиб, дуранг қайд этди. Ушбу ўйин "қалдирғочлар" учун 18 январь куни Россия чемпиони "Зенит"га қарши кечадиган "Dubai Matchworld Cup 2012" турнирининг очилиш ўйини олдидан яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Ўртоқлик учрашуви. 15 январь. Дубай. "Emirates" стадиони.
"БУНЁДКОР" - "ВОЛЬФСБУРГ" 1:1 (1:0)
Голлар: Родригес 9 (1:0),  Саломов 51 (1:1)
Четлатиш: Тўраев 43
"Бунёдкор" таркиби: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Артём Филипосян, Анвар Ғофуров, Руслан Мельзиддинов, Баҳодир Пардаев, Шавкат Саломов, Юрий Евдокимов, Лутфулла Тўраев, Муҳаммад Юсеф, Славолюб Жоржевич
Захирадан майдонга тушганлар: Яннис Мандзукас, Виктор Карпенко, Дэвид Ония, Анвар Ражабов, Камолиддин Мурзоев, Аттеф Женниат, Жавлон Мирабдуллаев
"Вольфсбург" таркиби: Диего Бинальо, Патрик Охс, Филип Лопес, Марсель Шеффер, Кристиан Треш, Александр Мадлунг, Марио Манджукич, Петр Ирачек, Ашкан Дежага, Полок Ян, Рикардо Родригес
Захирадан майдонга тушганлар: Ку Жа Чол, Слободан Медожевич, Расмус Жонсон, Крис, Йохандри Орозко, Марвин Хитз, Жозуэ, Макото Хасебе, Марко Русс, Михаил Шулс, Ҳасан Салихамижич

WWW.FCBUNYODKOR.COM дан

Киритилди: 22:06, 15.01.2012.
Ўқилди: 24392 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.