Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Ювентус" дуранг ўйнади, "Удинезе" ундан бадтар

Баҳо:
+ | -

Италия А-Сериясида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва айтиш керакки, чемпионат етакчилари учун муваффақиятсиз якунланди. “Милан”нинг дербида майдонга тушишидан фойдаланиб, кучсизроқ клубларни енгиб, турнир жадвалида пешқадамга айланиб олиш вазифасини на “Ювентус”, на “Удинезе” уддалади.

Ҳар икки ўйин ҳам қайсидир маънода, ўхшаш сценарийда бошланиб, давом этди, дейиш мумкин. “Ювентус” ўз майдонида “Кальяри”, “Удинезе” сафарда “Женоа” дарвозасини аниқ нишонега олгач, рақибнинг жавоб беришига ишониш қийин эди. Чунки ҳар икки жамоанинг ҳимоя чизиғи лигада энг кучли саналади. Йўқ, кўза кунида синаркан.

Айниқса, 17 учрашувда 10 тагина гол ўтказиб юборган Ҳанданович бир соатга бормай ўз дарвозасидан учта гол ўтказиб юборишини ким ўйлабди, дейсиз. Кейинги дақиқаларда фақатгина жамоа сардори Ди Натале ўзи пеналти ишлаб, ўзи голга айлантирди, аммо ҳисобни тенглаштира олмади. “Ювентус” эса оддий вазиятда гол ўтказиб юбориб, хатони тузатиш учун нафақат Дел Пьеро, ҳатто Красич ва жамоага янги қўшилган Бориеллоларнинг тушиши ҳам ёрдам бермади.

Ўтган турда қақшатгич зарба қабул қилган “Лацио” ва “Парма” бу сафар ишончи ғалабага эришганликларини таъкидлаш жоиз. “Лацио” очколари сонини 33 тага етказиб, деярли “Удинезе”га яқинлашиб олди.

Бугун, 00.45 да, Милан дербиси билан бугунги ўйинларга якун ясалади. Эртага, “Наполи” ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилади.

Женоа – Удинезе – 3:2 (0:1, 3:1)

Голлар: 0:1 – Ферронетти (14), 1:1 – Гранквист (49), 2:1 – Янкович (51), 3:1 – Паласио (71), 3:2 – Ди Натале (75, пенальтидан).

ЖЕНОА: Фрей, Место, Велозу, Гранквист, М. Росси, Констант, Бьондини, Меркель (Куцка, 86), Янкович, Жилардино, Паласио (Сеймур, 77).

УДИНЕЗЕ: Ҳанданович, Армеро, Экстранд (Паскуале, 78), Ларангейра, Ферронетти, Пинци, Исла, Баста, Фернандес (Фаббрини, 82), Флоро Флорес, Ди Натале.

Огоҳлантиришлар: Экстранд (48), Бьондини (75), Пинци (90).

Четлатиш: М. Росси (74).

Ювентус – Кальяри – 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – Вучинич (7), 1:1 – Коссу (48).

ЮВЕНТУС: Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Бардзальи, де Челье, Пирло, Маркизио, Видал, Пепе (Дель Пьеро, 66), Матри (Красич, 71), Вучинич (Бориелло, 82).

КАЛЬЯРИ: Агацци, Ф. Пизано, Канини, Астори, Агостини, Экдаль, Наингголан, Ибарбо, Коссу (Эль Кабир, 74), Дессена, Ларривей (Ариаудо, 71).

Огоҳлантиришлар: Коссу (38), Матри (50), Бардзальи (73), Дессена (90).

Парма – Сиена – 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – Биабиани (24), 2:0 – Валиани (66), 2:1 – Гросси (80), 3:1 – Жовинко (90).

Лацио – Аталанта – 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – Эрнанес (20, пенальтидан), 2:0 – Клозе (90).

Чезена – Новара – 3:1 (3:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – Муту (20), 2:0 – Муту (39, пенальтидан), 3:0 – Ринаудо (45, автогол), 3:1 – Моримото (89).

Кьево – Палермо – 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – Саммарко (50).

Фиорентина – Лечче – 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – Ди Микеле (66, пенальтидан).

Киритилди: 23:17, 15.01.2012.
Ўқилди: 29741 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.