Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Азим Аҳмедов: “Терма жамоага чақирилиш - шараф”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси 22-30 март оралиғига белгиланган ФИФА кунлари доирасида биринчи ўртоқлик ўйинини Наманганда Гана термасига қарши ўтказди. Чиройли муҳит остида кечган баҳсда ҳамюртларимиз ғалабани тантана қилишди. Биз мазкур ўйин якунлангач, узоқ танаффусдан сўнг яна миллий жамоа либосида майдонга тушган «Навбаҳор» сардори Азим Аҳмедовни суҳбатга тортдик.

- Азим, мана, маълум танаффусдан кейин яна миллий жамоа сафида майдонга тушдингиз. Таассуротлар қандай?

- Ажойиб, албатта. Ҳар қандай футболчи учун мамлакат бош жамоадан чақирув олиш - шараф. Худо хоҳласа, ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

- Гана термасига қарши кечган ўйин юзасидан умумий фикрингиз...

- Бетакрор муҳит, ажойиб ўйин. Айниқса, стадион трибуналарида юзага келган манзара йигитларни майдонда катта иштиёқ билан тўп суришга ундади. Наманганлик мухлислар юртимизда тенгсиз эканликларини яна бир карра исботлашди. Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоа аъзолари номидан уларга миннатдорчилик билдираман.

- Марказий ҳимояда тўп тепаётганингиз борасида кўп саволлар берилди. Эҳтимол, позициянгизнинг ўзгаргани ҳам миллий жамоадан чақирув олишингизга замин яратгандир.

- Балки шундайдир. Биласизми, олдин ҳам ҳимояда ўйнаганман. Эҳтимол, мураббийлар орқа чизиқдаги  ҳаракатларимга қараб, яна терма жамоага чақиришгандир. Очиғи, мураббийларнинг қарорига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар қайси чизиққа қўйишса, ўша жойда ўйнашга тайёрман. Муҳими, жамоага нафим тегса, бас.

- Терма жамоа сардори, акангиз Одил Аҳмедов маълум сабаблар туфайли бу сафар йиғинга чақирилмади. Турли миш-мишларга қараганда, Одил иккинчи даврадан «Навбаҳор»да ўйнаши мумкин экан. Бу каби гап-сўзларга ойдинлик кирита оласизми?

- Ҳа, акам бу сафар терма жамоа йиғинида қатнашолмади. Афсус, шундай бўлиб қолди. Унинг «Навбаҳор»га келиши ҳақида гапирсам, шундай нияти йўқ эмас. Лекин ўтиш жорий йил амалга ошадими ёки кейинроқ - буни вақт кўрсатади.

- Игорь Голбаннинг терма жамоага чақирилмагани сизни ҳайрон қолдирмадими?

- Тўғриси, уни чақиришларини кутгандим. Умид қиламанки, ке­йинги йиғинларда Голбан билан бирга иштирок этамиз.

- Энди «Навбаҳор» ҳақида: айрим мухлислар ва ташқи кучларнинг клуб ички муҳитига салбий таъсир ўтказаётгани ҳақида эшитдик. Жамоа сардори сифатида бу масалада нима дея оласиз?

- Ишонинг, «Навбаҳор»да ички муҳит аъло даражада! Барча бир-бири билан келишиб, тушуниб олди. Ҳаммаси зўр!

- «Навбаҳор» ўз уйида «Сўғдиёна» ва «Насаф»га қарши учрашувларда қимматли очколарни йўқотди, лекин сафарда «Локомотив»ни мағлубиятга учратди. Жамоанинг жонкуяр мухлислари қаршисида ғалаба қозонишига нима халақит берди?

- Ўз майдонимиздаги учрашувларда бироз омад етишмади, менимча. Ҳар ҳолда, икки учрашувда ҳам етарлича вазиятлар яратдик, олдинга интилдик, аммо самара чиқаришда омадимиз келмади. Оқибатда муҳим очколарни бой бердик, энди келаси ўйинларни бунинг ўрнини тезда қоплашимиз шарт.

- Суперлиганинг 3та тури орт­да қолди, дастлабки таассуротлар...

- Кўряпмизки, чемпионатимизда тенг кучли жамоалар кўпайган. Шунинг ортидан ҳар бир учрашув мураккаб тус олмоқда. Асосийси, яхши ўйинлар сони ошмоқда. Менимча, мухлислар мавсум якунига қадар шундай шиддатли ва муросасиз учрашувлардан баҳра олишади.

ХУРШИДБЕК суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:00, 01.04.2021.
Ўқилди: 2956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.