Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Бахтиёр Ашурматов: «Биз бугун мухлисларимиз олдида қарздор бўлиб қолдик»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 4-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Бугунги ўйинда иккита жиҳат жуда ранжитган бўлса, иккита вазият қайсидир маънода хурсанд қилди. Бизга ёқмаган холатлар, биринчиси ўз майдонимизда катта устунликка эга бўлган ўйинимизда қимматли очколарни йўқотганимиз бўлса, иккинчиси бизни қўллаб турган мухлисларимиз гол кўришмагани бўлди.

Қувонтирган жиҳатлар эса, “Бунёдкор”дек жамоалар Қўқонда дуранг қайд этганидан хурсанд бўляпти. Жамоамиз ҳозир барча жамоаларни ўзларини ҳурмат қилишга мажбур қилиша олгани хурсанд қилди. Иккинчиси, футболчиларим ўйиннинг охиригача ғалаба учун борини бериб ҳаракат қилишгани бўлди. Шундай ҳаракат қилинса, барибир натижа бўлади. Биз уйда ғалаба қозонишимиз керак, шунда ўзимиздан юқорида турган жамоаларга етиб олардик. Афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик. Лекин футболчиларимга охиригача курашганликлари учун, майдондаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман.

Суҳроб Бердиевнинг тикланиш жараёнлари биз кутганимиздан кўра анча чўзилиб кетди. Ҳали машғулотларга қўшилгани йўқ. Тахминан бир ойлардан кейин унинг майдонга чиқишига умид қилсак бўлади.

Бугун захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишди. Маликжонов, Сидоров, Ҳожимирзаев биз кутган ўйинни намойиш қила олишди. Биз бугун биринчи бўлимда марказда тўп назоратини кўпроқ йўқотдик. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ ўйин назорати жамоамиз томонида бўлди.

Жамоамиздаги футболчилар ўтган мавсумдаги ва бу мавсумдаги ўйинлари билан ҳар қандай жамоага қарши бемалол кураша олишини кўрсатмоқда. Битта мени қониқтирмаган ҳолат марказда диспетчер ўйинчи йўқлиги бўляпти. Якуба Бамба тўп билан муоамаласи яхши. Лекин унинг ўйини қовушмаса, захирамизда унинг ўрнини тўлдирадиган футболчи йўқ. Қисқа қилиб айтсам, Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини босадиган футболчи топа олмадик. Дилшод Раҳматуллаевни сўнгги вазиятда жамоамизга таклиф қила олмай қолдик. Бамба тезроқ биз кутган ўйинни намойиш қилса, бизнинг ўйинимиз янада кучаяди.

Биз "Пахтакор"дан бошқа барча жамоалар билан бемалол рақобатлаша оламиз. Тан олиш керак, ҳозирги кунда “Пахтакор” юртимиздаги энг кучли жамоа. Мен йигитларимга ишонаман, бугун йўқотган очколаримизни кейинги ўйинларда жойига қўя олишади. Мухлисларимизга ҳам ишонаман, улар бизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди. Биз бугун мухлисларимиз олдида қарздор бўлиб қолдик ва албатта кейинги ўйинларда қарзимизни узамиз.

Албатта Шуҳрат Мақсудов яхши жамоа тузган. Жамоамиз номидан “Бунёдкор” жамоасига ва Шуҳрат Мақсудовга кейинги ўйинларда омад тилайман", — деди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:53, 02.04.2021.
Ўқилди: 1632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.