Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Маттейс Де Лигт «Барселона» қизиқиш марказига тушган - дея хабар беради Football Italia.
Каталонияликлар аллақачон футболчининг агенти Мино Райола билан учрашишга улгуришган. Бироқ «Юве» асосий ҳимоячиси учун тушаётган исталган таклифни рад этмоқда. Де Лигт варианти бироз мураккаблиги сабаб «кўк-анорранглилар» эркин агентга айланадиган Эрик Гарсия трансферига асосий урғу бермоқчи.
Бундан аввалроқ «Барса»нинг «Тоттенхем» ҳужумчисига қизиқаётгани тўғрисида хабар берган эдик.