"Сити" жиддий ўйлаб кўриши керак: Агуэронинг ўрнини ким боса олади? Яқинда "Манчестер Сити" клуб тарихидаги энг яхши тўпурар билан хайрлашаётгани маълум бўлди. Серхио Агуэро "шаҳарликлар" лагерини 2020/21 мавсум охирида тарк этади. Фахрий аргентиналик футболчи 384 ўйинда 257 гол урган ва Манчестерда ўтказган 10 йиллик ажойиб мавсумида тўрт марта инглиз тожини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Агуэрони алмаштириш осон иш эмаслиги аниқ ва "Сити" ҳозирда бирор-бир номзодни кўз остига олиб қўйиши таълаб этилади. "Шаҳарликлар" учун жуда кўп имкониятлар мавжуд: шайхлар ҳар доим катта сармоялар киритишга тайёр, аммо бунда иккинчи савол туғилади: улар фойда келтирадими? - бу катта савол. Ҳозир биз сизлар билан "Манчестер Сити" келаётган ёзда ўз таркибига қўшиб олиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.
Эрлинг Ҳоланд
Ҳеч кимга сир эмаски, Ҳоланд келаётган ёзда "Боруссия"ни тарк этиб, топ-клублардан бирига ўтишни кутмоқда. Эрлингда бунга ҳақиқатан ҳам сабаблар бор: чунки "арилар" кейинги йилда ҳатто Чемпионлар Лигасида қатнашиши ҳам сўроқ остида бўлиб турибди. Аслида Эрлинг Дортмунд клубини Бундеслигада кучли тўртликкача судраб келган одам десак адашмаймиз, чамамизда. Норвегиялик футболчи жорий мавсумда анча сермаҳсуллигини намойиш этиб келмоқда. Ҳоланд Германия чемпионатида ҳозиргача 21 учрашувда, 21 гол уришни уддалади(1та пенальти). Тўпурарлар пойгасида норвегиялик Левандовскидан кейин иккинчи ўринда турибди ва йигитча қатъият билан тўпрар бўлишни мақсад қилган.
Инглизларнинг The Telegraph нашри аллақачон "шаҳарликлар" 20 ёшли ҳужумчига қизиқиши ҳақида хабар берган. "Сити" эса ёш ҳужумчи учун ажойиб таклиф тайёрламоқчилиги ҳақида айтмоқда. Ўша ерда Эрлингнинг отаси Альф-Инге Ҳоланд 2000 йилдан 2003 йилгача бўлган вақт давомида яшаган ва нега унинг ўғли ҳам Манчестернинг мовий ранг томонига бормаслиги керак. Бундан ташқари, Премер-лигада - норвегиялик бир неча бор ўйнашни хоҳлашини айтган эди ва ривожланиш учун АПЛ энг қулай жой эканлигини ҳам таъкидлаб ўтганди.
Аммо, Ҳоланд камида 120 миллион еврога баҳоланмоқда ва ҳужумчининг трансфер қилмоқчи бўлган жамоалар ҳам талайгина: "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар Эрлинг учун харидор бўлмоқда. Ушбу харидда "шаҳарликлар"га жиддий рақобат туғдирадиган битта жамоа бор. Бу - "Реал Мадрид". Футболчининг ўзи ҳам "қаймоқранглилар" сафига қўшилмоқчилиги ҳақидаги гапи, вазиятни янада чигаллаштиради. Аммо "Сити" энг яхши келишувни тузишга ва футболчининг агенти Мино Райолани жалб қилишга қодир. Шундай экан бу трансферни амалга ошиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Дэнни Ингс
"Шаҳарликлар" Дэнни Ингсни таркибига қўшиб олиши анча осон кечиши мумкин. Форвард жорий мавсумда "Саутгемтон"да ўзини ёрқин кўрсатди. Футболчи "авлиёлар" сафига 2019 йилнинг ёзида "Ливерпуль"дан кўчиб ўтган эди. 2019/20 йилги мавсум бошидан буён инглиз футболчиси 52 учрашувда 30 та гол уриб, терма жамоага номзод футболчи эканлиги ҳақида эслатиб қўйди. Ҳозирда Ингс АПЛнинг энг яхши футболчилридан бири бўлиб турибди.
28 ёшли ҳужумчининг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳалигача номаълумлигича қолмоқда. Чунки клуб ва Дэнни ўртасидаги шартнома 2022 йил ёзида якунига етади. Ҳозирча футболчи янги келишув ҳақида гаплашишни хоҳламаяпти. Чунки, англиялик футболчи Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳлаши ва шу сабаб "Саутгемтон" сафидан кетиши мумкинлиги ҳақида яширмаяпти. Агар, футболчи ҳақиқатдан ҳам кетишни истаса, унда "авлиёлар" Ингсни сотиб юборишга тўғри келади. Сабаби, 2022 йилда, клуб футболчини эркин агент сифатида қўйиб юборишга тўғри келиши мумкин. Аммо Денни "Ман Сити" сафида Агуэронинг ўрнини тўлиқ боса оладими ёки йўқми, бу даргумон.
Ҳарри Кейн
Кейн ўз голлари қаторини, совринлар билан ҳам тўлдирадиган вақт келганга ўхшайди. Сабаби, англиялик футболчи деярли ҳар йили "Тоттенхэм" жамоасининг тўпурари бўлиб келса-да, совринлар жавони доимо бўш қолаверади. "Шаҳарликлар" таркибига қўшилиш эса энг яхши вариант бўлиши мумкин. Яқинда Ҳарри Европа чемпионатидан сўнг келажаги ҳақида ўйлашини айтди. Таниқли мутахасис Рой Кин Ҳаррини қудрат ва кучига шаъма қилиб қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: "Кейн муҳим турнирларда ғолиб бўлиш учун жамоасини ўзгартириши керак эди. У ҳеч қачон "Тоттенхэм" билан соврин юта олмайди".
Матбуот бир неча йилдан буён Кейнни "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақида айтиб келмоқда. Аммо ҳужумчининг бу трансферини амалга ошишида, қандайдир муаммолар тўсқинлик қилади. Балки, бу йил ҳам ушбу ҳолат рўй бериши мумкин. Лекин, Кейннинг "шпорлар"га боғланиб қолган дейиш жуда нотўғри. Чунки, футболчидаги кубокларга нисбатан бўлган чанқоқлиги ўз клубини ўзгартиришига сабаб бўлиши мумкин.
"Шпорлар" бу мавсумда Англия Лига Кубоги финалигача етиб келишди. Бош соврин учун айнан "Манчестер Сити" жамоасига қарши ўйин олиб боришади. Ушбу финал катта эҳтимол билан Кейнни тақдирини ҳал қилади.
Ромелу Лукаку
Агар, "Манчестер Сити" Лукаку билан шартнома имзоласа, футболчи бирданига иккала Манчестер жамоасида ҳам ўйнаган кам сонли футболчилар қаторида бўлиши мумкин. Ромелу Гвардиолага қойил қолишини, ҳамда испаниялик мутахасиси билан ишлаш истаги борлигини билдирган. Бундан ташқари жорий мавсумда белгиялик футболчи, ҳақиқатдан ҳам А серияда ўз сўзини айта олди. Катта эҳтимол билан, ушбу мавсумдаги "Интер"нинг чемпион бўлишига ўз ҳиссасини қўшди.
Лукаку ҳам Энди Коул ва Карлос Тевеснинг изидан юриши мумкин. Мазкур футболчиларнинг иккиси ҳам Манчестернинг икки жамоасида ҳам ўйнашга муваффақ бўлган. Ромелу ҳам катта эҳтимол билан бу қатордан жой олиши мумкин. Белгиялик футболчи ҳозиргача А серияда 56 учрашувда майдонга тушиб, 42 гол уришни уддалаган.
Ёки ҳеч қандай футболчини сотиб олмаслиги керакми?
"Манчестер Сити"да бу вариант ҳам бор. Сабаби, пандемия шароитида катта маблағ сарфлашни ҳеч ким хоҳламайди. Клубда ўйнаётган футболчилар орасида Пепда иккита асосий вариант бор - де Брюйнени яширин қурол сифатида ҳужумчи сифатида ўйнатиш, ёки Габриэл Жезусни ҳақиқий етакчи ва "қотил"га айлантириш. Жорий мавсумда белгиялик футболчи ушбу позицияда бироз вақт ўйнади: ушбу ҳолат яхши натижа берди, лекин жуда ҳам мукаммал эмас. Бразилиялик варианти эса унчалик ишончли эмас. Сабаби, Габриэл жароҳат олиши, ёки майдонга тушган учрашувларини ҳам голсиз тарк этиши мумкин.
Жезуснинг статистикаси умуман ёмон эмас. 2016/17 йилги мавсумда "шаҳарликлар" сафига қўшилган футболчи, ҳозиргача АПЛ доирасида 48 гол уришни уддалаган. Аммо, 23 ёшли футболчи доим ҳам ҳужумда очилавермайди. Қайердадир ҳужумчида ўта хотиржамлик юз берса, баъзан тажриба етишмайди. Лекин, ҳужумчига ушбу позицияда рақобатдош футболчи бўлса, зарар қилмайди.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.