Тошкентдаги "Humo" аренасида кечган бокс кечасининг сўнги жангида рингга кўтарилган Муроджон Аҳмадалиев япониялик Рёсуке Ивасага қарши рингга кўтарилди. Жангнинг дастлабки раундлари тенг курашлар остида кечди. Иккала боксчи ҳам биринчи навбвтда эҳтиёткорликка амал қилди. Қарама-қаршиликнинг 4-раундига келиб, Муроджон Аҳмадалиев Рёсуке Ивасанинг тана қисмига аниқ зарбалар йўллади. Муроджон японияликка аперкот зарбаларни берди.
Бешинчи раундда Аҳмадалиев зарбалар сериясини ижро этди ва ҳакам жангни муддатидан аввал жангни тўхтатди.
Аҳмадалиев мазкур ғалабадан кейин ўз камарларини ҳимоя қилди.
Шу тариқа Тошкентда ўтган бокс кечаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақада рингга кўтарилган 8 нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев 2020-йилнинг январида Даниэль Романни мағлуб этиб, бир йўла иккита чемпионлик камарига эга чиққанди.