Бир неча соат олдин "Ҳумо арена"да катта бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалаба қозионди. Шунингдек, биринчи бўлиб рингга чиққан Иқболжон Холдоров жангдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Аввалига рақибим украиналик боксчи эди, кейин рақиб ўзгарди. Тўғриси мени жангим олти раундли эди. Бу жангда фақат ғалаба ҳақида ўйладим. Ҳатто нечи раундли экани ҳам хаёлимда йўқ эди. Фақат ўзимнинг тайёргарлигим эвазига чиройли ғалаба қўлга киритишни мақсад қилган эдим.
Ўзим кутгандай жанг қилдим. Балки, Ўзбекистонда ва ўз мухлисларимни кўз олдида жанг олиб борганим менга ёрдам бергандир ва мен қандайдир ҳаяжон ва ҳа ҳавотирни ҳис қилмадим.
Бундан кейин 12 раундли жангларда ҳам ҳаракат қилишим мумкин ва шунга яраша тайёргарлик ва машғулотлар қилиб, оxиргача яхши жанглар тақдим этамиз".