"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Эйбар"нга қарши ўйинда (2:0) битта гол уришга муваффақ бўлди.
"Gracenote Sports" тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли футболчи Ла лига доирасидаги голлари сонини 187тага етказди ва "Қироллик клуби" тўпурарлари рўйхатида 4-ўринга кўтарилди. У Карлос Сантильянани ортда қолдирди.
Бенземадан юқоридаги ўринларда Альфредо Ди Стефано (216), Рауль (228) ва Криштиану Роналду (311) жойлашишган.
Эслатиб ўтамиз, Бензема 2009 йилдан буён "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келади.