Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ўзбекистон кубоги. Иккинчи саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Coca-Cola кубоги иккинчи саралаш босқичи баҳслари бўлиб ўтди. “Ғиждувон” жамоаси ўз майдонида “Рубин”га қарши баҳс олиб борди ва экстра таймда киритилган гол туфайли 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Параллель равишда кечган “Чиғатой” – “Зомин” қарама-қаршилигида эса меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, саралаш AГМК клубининг 7 апрель кунги халқаро ўйини натижасидан келиб чиқиб, икки ёки уч босқичда ташкил этилади.

AГМК 7 апрель куни халқаро ўйинда зафар қучса, III босқич бекор қилинади ва II босқичнинг икки ғолиб клублари (“Зомин” ва “Рубин”) — “Пахтакор” ва AГМК ўрнида гуруҳ босқичида қатнашади.

AГМК 7 апрель куни мағлуб бўлса, II босқичнинг икки ғолиби 13-апрел куни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг битта йўлланмаси учун ўзаро майдонга чиқади.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Иккинчи саралаш босқичи

4 апрель, якшанба

ЧИҒАТОЙ – ЗОМИН 1:3 (0:2)

Тошкент. РФСМООМ. 70 томошабин

Ҳакамлар: Сардор Исматуллаев, Сардор Миродилов, Ҳусниддин Баҳодиров, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Равшан Мавлянов

Голлар: Муҳаммад Одилов, 17 (0:1), Муҳаммад Одилов, 21 (0:2), Муҳаммад Одилов, 48 (0:3), Мурод Комилов, 90+2 (1:3)

“Чиғатой”: Дилшод Муратов, Дониёр Валиев, Самандар Содиқов (Амир Исламов, 75), Мустафо Абдуманнопов (Мурод Комилов, 46), Сайдулла Хайруллаев (Равшан Хурсанов, 46), Хислат Халилов, Жамшид Алланазаров, Жаҳонгир Исроилов, Қуддусбек Аъзамов, Мустафо Чабанов, Шерзод Эсанов.

“Зомин”: Фазлиддин Исомиддинов, Миржалол Суюнов, Дониёр Умаров, Отабек Ахматжонов, Муҳаммад Одилов (Мирсултон Ғаниқулов, 77), Муҳиддин Одилов, Абдумутал Турсунқулов, Бегзод Аҳмедов (Лутфулло Файзуллаев, 72), Баҳодир Даминов, Шуҳрат Садирдинов (Достон Бердиқулов, 59), Элдор Каримов.

Огоҳлантиришлар: Мутсафо Абдуманнопов, 25, Мустафо Чабанов, 74, Хислат Халилов, 81 – йўқ.


ҒИЖДУВОН – РУБИН 0:1 (0:0, 0:0, 0:1)

Бухоро. ФММ Шофиркон.

Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Хайрулла Норматов, Бехруз Бердибеков, Илья Илин

Назоратчи: Рўзим Давлетмурадов

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Абдулоборий Восиджонов, 99 (0:1)

“Ғиждувон”: Жавоҳир Комилов, Рамис Бегишев, Фаррух Жўраев, Дурбек Камолов (Саид Ашуров, 68, Шавкат Раҳматов, 109), Акбар Муродов, Дилшод Хушбақов, Ислом Исмоилов, Суннат Рустамов, Жафар Исмоилов (Асилжон Мансуров, 73), Санжар Аҳмедов (Бекзод Файзиев, 88), Мақсуджон Маҳмудов.

“Рубин”: Асилбек Аманов, Ҳумоюнмирзо Исмоилов, Шаҳбоз Тожиев, Шерзод Жалилов, Ҳусан Йўлдошев, Мирзоҳид Қўчқоров (Абдулвосит Воситжонов, 66), Алишер Азизов (Абдулборий Воситжонов, 83), Зафар Турсунов (Муҳаммадазиз Обиджонов, 57), Дониёр Инамов (Улуғбек Казаков, 96), Акрам Бахритдинов, Фарруҳ Содиқов.

Огоҳлантиришлар: Мақсуджон Маҳмудов, 18, Акбар Муродов, 76, Дилшод Хушбақов, 80 – Мирзоҳид Қўчқоров, 64, Абдулборий Воситжонов, 104.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:06, 04.04.2021.
Ўқилди: 2941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик