Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Миржалол Қосимов: «Имкон қадар камроқ хато қилиб, юзага келадиган вазиятлардан максимал фойдаланишимиз зарур»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Ал-Ғарафа" - АГМК учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди ва унда олмалиқликлар устози Миржалол Қосимовга иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор анжуманга йиғилган иштирокчиларга Ассалому алайкум! Арабча тушунмасам ҳам, бошловчи томонидан билдирилган илиқ сўзлар учун миннатдорчилик билдираман.

АГМК жамоасининг мақсади халқаро мусобақаларда иштирок этиш. Клуб инфратузилмаси ҳам охирги йилларда айнан шу мақсадга эришиш учун йўналтирилган. Қолаверса, Ўзбекистонда футболни жуда ҳам қаттиқ яхши кўришади ва мамлакатимизда футбол ишқибозлари жуда ҳам кўп. АГМК Олмалиқ шаҳридаги жамоамизнинг ашаддий мухлислари учун ҳам борини бериб ҳаракат қилади. Шунингдек, халқаро майдондаги иштирок пайти Ўзбекистондаги барча ишқибозлар ҳам бизга бефарқ бўлишмайди, деб ўйлайман.

Клуб раҳбарияти АГМК жамоаси катта мақсадлар сари интилиши учун барча шароитларни яратиб берган. Шу боисдан ҳам жамоамиз ишончни оқлашга ҳаракат қилади.

Аллоҳга беҳисоб шукур, Қатарга яхши ниятлар билан келганмиз. "Ал-Ғарафа" яхши жамоа. Рақибни ўрганиб чиқдик. Гарчи "Ал-Ғарафа" ички чемпионатида яхши иштирок этолмаётган бўлса-да, жиддий рақиб. Кучли мутахассис қўл остида юқори малакали футболчилар йиғилган. Қолаверса, легионерлари, хусусан Ку Жа Чол, Гедейра, Ханни ва Морено каби индивидуаль кучли ижрочилар мавжуд.

Рақибнинг ўйинлари тасвирини кўриб чиқдик. Биз авваламбор ўз ўйинимиздан келиб чиқиб ҳаракатланамиз. Бу гуруҳ босқичи эмас, балки бир ўйиндан иборат баҳс. Қийин тарафи шу. Бу нафақат биз учун, балки "Ал-Ғарафа" учун ҳам кичик муаммо. Бу футбол. Нима бўлишини эртага кўрамиз.

Энг муҳими, ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Футболчиларимиз ўйиннинг қиймати нақадар юқори эканлигини яхши ҳис этиб туришибди. Биз нафақат жамоамиз шаъни, балки ўзбек клубларининг халқаро майдондаги аввалги мавқеини қайтариш учун ҳам курашамиз. Чунки охирги йилларда ОФКда рейтингимиз тушиб кетган. Авваллари 3та ўзбек клуби гуруҳ босқичидан иштирок этарди. Ҳозир эса бу кўрсаткич "1+1"га айланган.

Ҳали таъкидлаганимдек, эртанги баҳс бир учрашувдан иборат. Шу боисдан ҳам бўлажак беллашувда имкон қадар камроқ хато қилиб, юзага келадиган вазиятлардан максимал фойдаланишимиз зарур".

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 17:30, 06.04.2021.
Ўқилди: 6646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик