Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»

Баҳо:
+ | -

Про лига 3-тури доирасидаги «Динамо» - «Орол» (3:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун жуда кўп голли вазиятлар яратдик, лекин имкониятлардан фойдаланишда хатолар ҳам кўп бўлди. Вазиятларни таҳлил қиламиз, бунча имкониятлардан фойдаланмаслик кейинчалик қимматга тушиши мумкин. Рақиб ҳам яхши жамоа эди. Чемпионатда кучсиз клубнинг, осон ўйиннинг ўзи йўқ. Про лигада тенгкучли жамоалар йиғилган. Шу боис ўйинлар шиддатли ўтмоқда.

Ҳамроев ўрнига Раҳматов? Бу ўзгариш жароҳат билан боғлиқ эмас. Дарвозабоннинг жамоадаги биринчи расмий ўйини эди, эҳтимол бу руҳият билан боғлиқдир. Хатолар учрагани учун ўзгариш қилдим. Очиғи, ғалаба қозонган бўлсак-да, бугунги ўйиндан қониқиш қийин. Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик, ўйин якуни бунақа «валидолли» бўлмаслиги керак эди. Интригага ўрин қолдирмаслик лозим эди.

Олег Марчук? Бугун у иккита гол урди. У 23 ёшда, ўйиндан-ўйинга ўсиб бориши лозим. Унинг ўйини очиляпти, чунки янги муҳитга мослашмоқда.

Шохруҳ Абдураҳмонов ёшлар жамоаси сафидан яхши ҳолатда қайтиб келди, у тезроқ майдонга тушишни хоҳлаганди. Албатта, Шохруҳнинг сафга қайтиши ҳам  жамоамиз ўйинида билинди.

Кейинги турда «Хоразм»га қарши майдонга тушамиз. Аввал ҳам айтгандим, Про лигада барча клубларнинг кучи деярли тенг. Яққол фаворитнинг ўзи йўқ. «Хоразм»га қарши ўйин қийин бўлади. Урганчдаги ўйинда сунъий майдонда ўйнаймиз. Бу ҳам қўшимча қийинчилик туғдиради. Шунга қарамай, навбатдаги баҳсга жамоамиз билан яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз, - дейди Ҳаким Қаюмович.

Маълумот учун, «Динамо» кетма-кет 3-ғалабадан кейин турнир жадвалида максимал 9 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 20:15, 06.04.2021.
Ўқилди: 1688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz