Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Наманган вилояти ИИБ «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан кейинги тартибсизликлар юзасидан расмий баёнот берди

Баҳо:
+1 | -

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Суперлига 5-тури доирасида 7 апрель куни бўлиб ўтган «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан (1:2) кейинги тартибсизликлар юзасидан расмий баёнот берди.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳакамлар, «Пахтакор» ўйинчилари ва меҳмонлар фан-клубининг 35 нафар аъзоси назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилган.

«Ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилди.

Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва «Пахтакор» фан-клубининг 35 нафар аъзоси назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилди.

Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талафот ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олинди ва Давлатобод туман ИИБга олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади», — дейилади баёнотда.

Маълумот учун, ўйин якунланиб бораётган бир вақтда учрашув бош ҳаками Фирдавс Норсафаров видеотакрорлардан кейин «Навбаҳор» дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Драган Черан голга айлантирди ва бу орқали «Пахтакор»нинг ғалабасини таъминлади. Ҳакамнинг бу қарори стадионга йиғилган наманганлик мухлисларни жунбишга келтирди.

Томошабинлар ўйин якунлангач ҳакам ва «Пахтакор» футболчилари томон турли буюмларни улоқтирди. Бундан ташқари стадион атрофида минглаб ишқибозлар тўпланиб, ўз норозилигини намойиш қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:26, 08.04.2021.
Ўқилди: 5585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.