Кириш Регистрация

ЖЧ-2022 саралаш. Хитой ва Япония ўзи учун тақвимни қулайлаштириб олишди

Баҳо:
+ | -

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг маълумот беришича, ЖЧ-2022|ОК-2023 қўшма саралаши иккинчи босқичининг марказлаштирилган турнири тақвимини қулайлаштириш мумкин. Яъни ОФК маълум шартлар асосида терма жамоаларга шундай ҳуқуқ берган...

***

- Хитой ва Япония футбол ассоциациялари миллий жамоа маъмурияти қандай ишлаши кераклигини кўрсатиб қўйди. ОФК барча миллий федерацияларга ЖЧ-2022 саралаш турлари ўйинлари 3, 7, 11 ва 15 июнь кунларига режалаштирилган тақвим юборди. Шунинг баробарида барча мамлакатларга охирги турни 15 июндан кечиктирмаслик шарти билан ўйинлар тақвимини ўзгартириш имконияти берилди. Қаранг, Хитойда нима қилишди? Мамлакат миллий жамоаси «А» гуруҳида яна 4та ўйин ўтказиши керак. Яъни ОФК тақдим этган тақвимга кўра, 11 кун ичида 4та учрашув. Хитойликлар шуни инобатга олиб, Гуам термасига қарши баҳсни 7 июндан 30 майга кўчириш бўйича музокара бошлашди. Қолаверса, Филиппин термаси билан учрашувни 11 июндан 9 июнга суриш режалаштирилмоқда. Шундай тақдирда Хитой термаси нисбатан қулайроқ тақвимга эга бўлади:

30 май - Гуам термасига қарши

3 июнь - Мальдив ороллари термасига қарши

9 июнь - Филиппин термасига қарши

15 июнь - Сурия термасига қарши

Оддий айтганда, хитойликлар ихтиёрида асосий рақиб - Сурия термасига қарши ҳал қилувчи ўйингача 6 кун қолади. Сурияликлар эса ОФК тақвими бўйича ўйнашади:

7 июнь - Мальдив ороллари термасига қарши

11 июнь - Гуам термасига қарши

15 июнь - Хитой термасига қарши

Ўз майдонида ўйнаш устунлиги тақвим қулайлиги билан уйғун.

Худди шунга ўхшаш ҳолат Японияда ҳам бор. Японлар Мьянма термаси билан ўйинни 3 июндан 28 майга кўчиришди. «Самурайлар» Мўғулистон термасига қарши ўйинни ўтказиб бўлишди ва уларнинг тақвими энди шундай кўринишга эга:

28 май - Мьянма термасига қарши

7 июнь - Тожикистон термасига қарши

15 июнь - Қирғизистон термасига қарши

Мьянмаликлар устидан қозониладиган ғалаба японларга гуруҳда 1-ўрин ва учинчи босқичга муддатидан олдин чиқишни кафолатлайди.

Хитой тажрибаси ибратли ва у дейлик, БАА ёки Ж.Корея футбол ассоциациялари томонидан ҳам осонгина қўлланилиши мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:03, 09.04.2021.
Ўқилди: 6443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик