Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Александр Хомяков: "Биринчи голдан кейин Ашурматов билан гаплашишга ҳаракат қилдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Афсуски рақиб урган биринчи голдан кейин режаларимизни ўзгартириб юборди. Ҳаттоки мен захира ўриндиғидан гол бўлмаганини кўргандим. Ҳисобда ортда бораётганимизда ўйламай ҳужумга ўтавердик. "Қўқон-1912" кўпчилик бўлиб ҳимояланди.

Ҳужумчиларимиз яратилган вазиятларда гол уришлари керак. Уильямс ўтган тур захирадан майдонга тушганди, бугун асосий таркибда туширдик. Умуман олганда йигитларга эътирозим йўқ. Ҳаводаги курашларни рақиб ютаверди. Биз эса қайтарилган тўпларни эгаллашга уринишимиз керак эди.

Ҳозир нима истасак гапиришимиз мумкин, биринчи гол бизни синдирди ва бошқа нарса. Аммо буларнинг барчаси баҳона бўлади. 3 очкони бой бердик, олдинга интилишда давом этамиз.

Рақиб қарши ҳужум тактикасини танлади, шу боис узоқдан зарба беришдан маъно йўқ эди. Яратган вазиятларда омадимиз келмади.

Биринчи голдан кейин Ашурматов билан гаплашишга ҳаракат қилдик. Ҳозир уни ўрнига ўзимни қўйишим қийин. Уни айбламайман. Аслида гол бўлганидан кейин ўйинни тез бошлаш эмас, вазиятга ойдинлик киритиш керак эди деб ўйлайман. Балки тепадан кимдир бош ҳакамга айтиши керакмиди. Ашурматовни айбдор деб ҳисобламайман, у ҳам мураббий. Унга очколар зарур. Афсуски ҳозир бир вақтлардаги фейр плейлар йўқ бўлиб кетган", - дейди Хомяков.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 08:33, 10.04.2021.
Ўқилди: 3683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.