Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

"Эл-Классико" "НТВ Плюс"да жонли эфирда

Баҳо:
+ | -

Sports.ru сайтининг хабар беришича, эртага тунги соат 02.00 да бошланадиган Испания кубоги чорак финали, “Реал” – “Барселона” учрашувининг НТВ+ телеканали томонидан намойиш этилиши бўйича келишув амалга ошган.

Ўйин “НТВ-Плюс Футбол-2” (олдинги "НТВ Плюс Спорт Классика" канали ўрнида) ва “НТВ Плюс HD” каналлари орқали намойиш этилади. Учрашувни Василий Уткин шарҳлаб боради.

Ушбу ўйин транслацияси юзасидан гап сўзлар жуда авж олганди. Жумладан, “НТВ Плюс” телеканали Испания кубогини намойиш ҳуқуқига эга эмаслиги туфайли, ўтган йилги финал ўйини ҳам алоҳида сотиб олинган ва алоҳида тўлов орқали абонентларга намойиш этилган. Бу сафар ундай бўлмади ва “НТВ Плюс” абонентлари, аниқроғи юқоридаги каналларга эга бўлган телетомошабинлар қўшимча тўловсиз “Эл Классико”ни кўришлари мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиннинг МТРК “Спорт” телеканали орқали намойиш этиш мавзуси ҳали ҳам очиқлигича қолмоқда. Давлат Турдиалиев мухлисларнинг саволларига жавоб берар экан, бошқа каналлардан ўйинларнинг олиб берилаётгани борасида огоҳлантириш келганини айтган бўлса, “Турдан тургача” кўрсатувида шарҳловчи Даврон Файзиев ушбу ўйин эртаси куни 08.40 да ёзиб олинган ҳолатда кўрсатилиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Манба: www.stadion.uz.

Ўйин "НТВ Плюс"да намойиш этилишини эътиборга олсак, Даврон айтганидек, 08.40 да ўйинни ёзиб олинган ҳолатда намойиш этиша телеканалимиз учун қийинчилик туғдирмаса керак. Уларга бу ишда муваффақият тилаймиз.

Сизга бўлса, агар "НТВ Плюс" бўлмаса, телефон ва нетни ўчириб, 08.40 гача ухлашни маслаҳат берамиз.

Киритилди: 00:20, 18.01.2012.
Ўқилди: 28418 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.