Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Аёллар терма жамоамиз Беларусга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Беларусга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. ОКМК стадионида кечган баҳс меҳмон жамоанинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар тезкор гол уриб, ҳисобни очишди.  Дарвозабонимиз Лайло Тиловов бошлаб берган ҳужумни Нилуфар Қудратова рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Ўйиннинг 45-дақиқасида Беларус аёллар миллий терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимни еса меҳмонлар фаол бошлаб берди.76-дақиқада Палина Шатсилениана ҳисобни янгилади.

Беларус аёллар миллий  терма жамоасининг учинчи голи эса  Карина Алховик томонидан киритилди.

Шу тариқа,ушбу ўйин меҳмон жамоанинг ғалабаси билан якунланди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Беларус 1:3. ОКМК стадиони.
Голлар: 9 Нилуфар Қудратова (1:0), 45 Анастасия  Шлапакова (1:1), 76 Палина Шатсилениа (1:2), 88 Карина Алховик (1:3)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:03, 12.04.2021.
Ўқилди: 2160 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик