«Бавария» устози Ханс-Дитер Флик «ПСЖ»га қарши Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биринчи ўйинда биз кўплаб имкониятларни яратдик, лекин унчалик тайёр эмас эдик. Биз яхшироқ ишлашимиз керак. Қийин бўлишини биламиз, аммо ғалаба қозониш учун барчасига тайёрмиз.
Биз камида иккита гол уришимиз керак. Бу осон иш бўлмайди, бироқ, бундай жамоалар иштирокида шунчаки футбол ўйнайдиган ўйинлар бўлади.
Биз Парижда ҳам хафа бўлмоқчи эмасмиз. Албатта, муваффақиятга эришсак, хурсанд бўламиз», - дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси чорак финалининг биринчи учрашувида «Бавария» ўз майдонида 2:3 ҳисобида ютқазди. Жавоб ўйини эса эртага, 13 апрель куни Парижда бўлиб ўтади.