Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Евро 2020: Йилнинг энг асосий футбол мусобақаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионати қачон бўлиб ўтади?

Футбол бўйича Европа чемпионати 2021 йил 11 июндан 11 июлгача бўлиб ўтади. Дастлаб мусобақа 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди, аммо КОВИД-19 пандемияси туфайли бир йилга кечиктирилди. Аммо, ташкилотчилар тадбир саналарини ўзгартирмади - 11 июндан 11 июлгача, шунингдек, мусобақа ҳақидаги барча ҳужжатлар ва материалларда - евро-2020да кўрсатилган расмий номини сақлаб қолишди.

Футбол бўйича Европа чемпионати қайерда бўлиб ўтади?

Турнир ўйинлари Санкт-Петербург (Россия), Копенгаген (Дания), Рим (Италия), Боку (Озарбайжон), Бухарест (Руминия), Амстердам (Голландия), Лондон ва Глазго (Буюк Британия), Бильбао (Испания) , Дублин (Ирландия)), Мюнхен (Германия), Будапешт (Венгрия) каби мамлакат шаҳарлари ўзида қабул қилади.

Бунгача Европа чемпионатларининг финал босқичи учрашувлари анъанавий равишда ташкилотчи мамлакатнинг мезбонлиги остида кечган, баъзида пайтларда эса иккита мамлакатда (2000 йилда Белгия / Нидерландия, 2008 йилда Австрия / Швейцария ва 2012 йилда Польша / Украина) ўтказилган. Ҳозирги формат УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини томонидан ўйлаб топилган: 2020 йилда ташкилот ўзининг 60 йиллигини нишонлади ва ушбу юбилей шарафига мусобақа бутун Европа бўйлаб футбол фестивали сифатида ўтказилишиайтиб ўтилди Евро-2020 мусобақасида жами 24 та мамлакат терма жамоаси қатнашади, улар ҳар бири тўртта жамоадан иборат олтита гуруҳга бўлинган. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган терма ҳамда учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоалар 1/8 финалга йўл олишади. Қолган учрашувлар ҳар доимги каби ўтказилади, 1/8 финал, 1/4 финал, 1/2 финал, финал.

Евро-2020 иштирокчилари рўйхати

А гуруҳи - Туркия, Италия, Уэлс, Швейцария.

Б гуруҳи - Дания, Финляндия, Белгия, Россия.

К гуруҳи - Голландия, Украина, Австрия, Шимолий Македония.

Д гуруҳи - Англия, Хорватия, Шотландия, Чехия.

Э гуруҳи - Испания, Швеция, Польша, Словакия.

Ф гуруҳи - Венгрия, Португалия, Франция, Германия.

Евро-2020 тақвими

Гуруҳ босқичи ўйинлари 11-23 июн кунлари бўлиб ўтади.

1/8 финал - 26 - 29 июн.

Чорак финал - 2 ва 3 июл кунлари.

Ярим финал - 6 ва 7 июл.

Финал - 11 июл.

Евро-2020 мукофот жамғармаси қанча?

Евро-2020 учун умумий соврин жамғармаси 370 миллион еврони ташкил қилади. Турнирда иштирок этадиган 24 терма жамоанинг ҳар бирига 9,25 миллион евро олиш кафолатланган. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба 1,5 миллион еврони, дуранг эса 750 минг еврони ташкил қилади.

Бундан ташқари, плей-оффга чиққан ҳар бир жамоа 2 миллион евро олади. Чорак финалга чиқиш - 3,25 миллион евро. Ярим финалга чиққанлиги учун - беш миллион евро. Финалда ютқазадиган жамоа 7 млн. Чемпион - 10 миллион.
Шундай қилиб, футбол бўйича Европа чемпионатининг ғолиби, агар гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонса, 34 миллион евро ишлаб топиши мумкин.

Евро-2020 финали

Евро-2020 тақвимига кўра, олти гуруҳнинг ҳар бирининг учрашувлари иккита шаҳарда бўлиб ўтади. "А" гуруҳи Рим ва Боку, "Б" гуруҳи - Санкт-Петербург ва Копенгаген, "К" гуруҳи - Бухарест ва Амстердам, "Д" гуруҳи - Лондон ва Глазго, "Е" гуруҳи - Бильбао ва Дублин, "Ф" гуруҳи - Мюнхен ва Будапешт. Шундай қилиб, ҳар бир шаҳарда учта гуруҳ босқичи ўйинлари бўлиб ўтади.

1/8 финал учрашувлари Амстердам, Бильбао, Бухарест, Будапешт, Копенгаген, Дублин ва Глазгода бўлиб ўтади.

Чорак финал ўйинлари Боку, Мюнхен, Рим ва Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Ярим финал ва финал ўйинлари Лондоннинг "Уэмбли" стадионига топширилган.

"Уембли": Англиянинг асосий стадиони Евро-2020нинг ҳал қилувчи ўйинларига мезбонлик қилади.

Мухлисларга мамлакатлар ўртасида кўчиб ўтишга рухсат бериладими?

Трибунага томошабинларни киритиш ҳақидаги қарор УЕФА томонидан апрел ойининг ўрталарида қабул қилинади. Лекин, мисол учун Россияга Европа Иттифоқи мамлакатларига кириш тақиқланган, аммо, айрим тоифадаги фуқаролар бундан мустасно. Шунингдек, Буюк Британия билан парвозлар камида  апрел ойи охирларигача тўхтатилган.

Евро-2020 ўйинларига чипталарни қайердан ва қандай сотиб олиш мумкин?

Футбол бўйича Европа чемпионатига чипталарни сотиш бўйича барча саволлар апрел ойининг ўрталарида, трибунага томошабинларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ҳал қилинади. Шу билан бирга, УЕФА аллақачон сотиб олинган барча чипталар ўз кучида қолишини таъкидламоқда.

Евро-2020 ўйинларини қайерда томоша қилиш керак

Европа чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида "Футбол ТВ" ва "УзРепорт ТВ" телеканалларида намойиш этилиши кўзда тутилган. Ушбу каналлар ўтган йилнинг феврал ойида мазкур мусобақа трансилация ҳуқуқини сотиб олганди.

 

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Championat.com
Киритилди: 11:38, 13.04.2021.
Ўқилди: 5860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.