Испаниянинг АS нашри VAR тизими аралашуви бўлмаганида Ла Лига турнир жадвали ҳозирда қандай кўринишга эга бўлишини кўрсатди.
Айни вақтда 30-турдан кейин «Атлетико» 67 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда «Реал» (66 очко) ва «Барселона» (65) қайд этилган.
VAR аралашувисиз ҳам «Атлетико» 67 очко билан пешқадам бўлиб турган бўларди.
Бироқ VAR қарорлари бўлмаганда «Барселона» (65 очко) иккинчи, «Реал» (64) эса учинчи ўринда бўларди.
«Реал»нинг 3-тур доирасида «Бетис»га қарши ўйиндаги қўлга киритган икки очкоси ҳисобга олинмаган. Ўша баҳсда «Реал» 82-дақиқада тўп Марк Бартранинг қўлига тегиши натижасида берилган пенальти эвазига 3:2 ҳисобида ютиб кетганди.
Ўшанда ҳакам Рикардо Бенгоэчеа видеотакрорлардан кейин 11 метрлик нуқтани кўрсатганди.