Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Туркийзабон мамлакатлар футбол ассоциациялари ўртасида футболни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа ва Осиёдаги туркийзабон давлатлар футбол ассоциациялар раҳбарлари иштирокида видеоанжуман шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Кун тартибига кўра, мазкур мамлакатларда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида халқаро мусобақаларни ташкил этиш, футбол мутахассисларини қайта тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистонда туркийзабон мамлакатларнинг барча ёш тоифалардаги терма жамоалари ҳамда клублари иштирокида халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш бўйича таклиф билан чиқди.

Шунингдек, тадбир якунида футбол соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича туркийзабон давлатлар футбол ассоциациялари раҳбарлари томонидан Англашув меморандуми имзоланди.

Киритилди: 19:05, 14.04.2021.
Ўқилди: 1907 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик