Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Хорен Оганесян: "Машғулотларда барча астойдил ишламоқда"

Баҳо:
+ | -

 

Хабарингиз бор, янги мавсумга "Локомотив" клуби юксак мақсадларни кўзлаган ҳолда қадам қўймоқда. Шу мақсадда жамоада бир қатор ислоҳотлар ҳам амалга ошириляпти. Бунга таркибдаги сезиларли ўзгаришлар ҳамда жамоа бошқарувига арманистонлик мутахассис, ўз вақтида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида самарали фаолият олиб борган Хорен Оганесян таклиф этилганини мисол келтириш мумкин. Ҳозирда темирйўлчилар Арманистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси қўл остида янги мавсумга ҳозирлик кўришмоқда. Жамоа БАА сафарига жўнаб кетиши олдидан Хорен Оганесян клуб сайтига интервью берди.

-    Хорен Георгиевич, "Локомотив" клубининг мавсумолди иккинчи босқич ўқув-машғулотлар йиғини ҳам якунланди. Йиғиндан кўнглингиз тўлдими?

-    Умуман олганда йиғин яхши ўтди, дейиш мумкин. Барча футболчилар машғулотларда астойдил ҳаракат қилишяпти, ўз устиларида тинимсиз ишламоқда. Ҳеч бир футболчига нисбатан эътирозим йўқ. Биласиз, биз ҳозир янги жамоа тузяпмиз. Шу мақсадда йиғинда кўплаб янги футболчиларни кўздан кечирдик ва бу жараён ҳамон давом этмоқда. Олдимизда яна икки босқичдан иборат ўқув-машғулотлар йиғини бор. Ана шу йиғинларда барча масала ҳал бўлади, кимлар жамоада қолишадию, кимлар сафимизни тарк этади.

-    Сизни ҳозирда қайси чизиқ кўпроқ ташвишга солмоқда?

-    Аслида барча позицияларни кўчайтиришимиз керак. Шунинг устида иш олиб боряпмиз. Бизга маҳоратли ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи зарур.

-    Бундан чиқдики, дарвозабонлар масаласида кўнглингиз тўқ...

-    ПФЛ хорижлик дарвозабонларни рўйхатга киритишни таъқиқлаб қўйди. Шундай экан, ихтиёримиздаги дарвозабонлардан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

-    Иккинчи босқич йиғинида қатнашган туркманистонлик Владимир Байрамовнинг жамоада олиб қолинмаганини қандай изоҳлайсиз?

-    Бунинг сабаби оддий. Байрамов ҳозирги пайтда ўйинларга жисмоний жиҳатдан тайёр эмас.

 

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:01, 18.01.2012.
Ўқилди: 20062 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.