Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Про лига. “Динамо” – “Шўртан” учрашуви бошқа муддатга қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий мавсум учун қишки трансфер давомида Ғузорнинг “Шўртан” клуби ФИФА тақиқи сабаб янги футболчиларнии рўйхатдан ўтказа олмади. Оқибатда клуб мавсумни  15 нафар футболчи билан бошлашга мажбур бўлди.

Про лига 4-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Олимпик” учрашувида ғузорликларнинг 2 нафар футболчиси қизил карточка олди. Шунингдек, жамоада бир қатор жароҳатланган футболчилар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ ҳар икки клуб билан ўзаро келишган ҳолда учрашувни кейинроқ муддатга қолдиришга қарор қилди. Биз мазкур ҳолатни тўғри тушунгани учун “Динамо” клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз.

Айни вақтда “Шўртан” раҳбарияти Тошкентда бўлиб турибди. ЎФА ҳамда ЎзПФЛ билан ҳамкорликда Игорь Криушенко ҳамда Виталий Воривончикдан қолиб келаётган бир неча йиллик қарздорликни бартараф этиш устида иш олиб бориляпти. Вазият тўлиқ изига тушиши билан бу ҳақда алоҳида хабар берилади.   

Қайд этиш керак, бунга қадар Про лига 5-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Истиқлол” учрашуви ҳам ўтказилмаслиги маълум қилинганди. ЎзПФЛ айнан шу икки учрашувни жонли намойиш этиш устида УзРепорт билан режа ишлаб чиққанди. Эндиликда режа ўзгарди. Футбол-ТВ каналида Про лига 5-туридан ўрин олган “Олимпик” — “Янгиер” ҳамда “Нефтчи” — “Хоразм” учрашувлари намойиш этилади. Ўйинлар вақти билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:20, 14.04.2021.
Ўқилди: 2098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2567]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2309]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1978]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1898]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1697]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1675]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1636]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1467]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1278]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1252]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик