Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Атлетико», «Реал Мадрид» ва «Барселона». Ёхуд Ла лига пойгасида ким ғалаба қозонади?

Баҳо:
+ | -

Апрел ўрталарига келиб, Европанинг аксарият кучли чемпионатларида чемпионлик пойгаси деярли тугаб бормоқда. "Бавария" энг яқин таъқибчисидан 5 очко олдинда, "Манчестер Сити" ва "Интер" ўз чемпионатларида 11 очко билан олдинда кетиб, деярли чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйишди. Фақатгина икки мамлакат чемпионатларида ҳамон интрига сақланиб қолмоқда. Булар Франция Лига 1 мусобақаси, ҳамда Испания Ла лигаси. Францияда чемпионлик пойгаси анча қизиқ бўлмоқда. Айни пайтда, Лига 1 да "Лилль" етакчиси бўлса, ушбу жамоани "ПСЖ" битта кам ўйин ўтказган ҳолда, 4 очко билан таъқиб қилмоқда. Парижликларни эса "Монако" ва "Лион" қувиб бормоқда. Мазкур жамоалар орасидаги фарқ, атиги 1 очко. Шундай бўлса-да, ушбу мавсумнинг энг яхши интиҳоси Испания Примераси бўлиши кутилмоқда. Чунки, чемпионат тугашига 8 тур қолганда, биринчи, иккинчи ва учинчи жамоа орасидаги очколар сони биттадан ташкил қилмоқда.

"Атлетико" 67 очко билан пешқадам бўлса, "матрасчиларни" 66 очко
билан "Реал" ва 65 очко билан "Барселона" таъқиб қилмоқда. Ҳозир эса биз сизлар билан айнан Ла лига ҳақида гаплашмоқчимиз. Натижалар, жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ва учрашувлар тақвими ҳақида. Келинг, жамоаларнинг ҳар бирининг олтин учун имкониятларини баҳолаб кўрамиз.

Атлетико

Жамоанинг ҳозирги ҳолати

Январ ойида, "Атлетико" мавсумни ижобий томонлама хотиржамлик билан якунига етказиши мумкин эди. Симеоне жамоаси 19 турда 16 ғалабани қўлга киритди ва иккинчи ўриндаги "Реал"дан 10 очко олдинда бораётган эди. Аммо ўша пайтдан бошлаб, жамоадаги бир қатор футболчилар жароҳат орттириб олди, шунингдек Суарес мунтазам равишда гол уришни тўхтатди, Феликснинг ўйинлари аввалгидек эмас эди. Яқинда ушбу футболчиларнинг иккаласи ҳам жароҳат олишди ва Симеоне учун вазият янада ёмонлашиб кетди. Қолаверса, Мусса Дембеле ва Том Лемарнинг соғлиғида ҳам жиддий муаммолар бор. Шундан кейин "матрасчиларнинг" натижалари пастаб кетди. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, ўша пайтда Мадрид жамоаси иккита фронтда ҳаракат қилаётган эди. Аммо ҳозирда "Атлетико" Чемпионлар Лигасида қатнашмаяпти, шу сабабли клуб барча кучларини ички чемпионатга қаратиши тайин.


Тақвим

Охирги турларда "Атлетико"нинг ўйини унчалик чиқмаяпти. Савия жиҳатдан ўзидан пастроқда турадиган жамоларга қарши учрашувларда ҳам очко йўқотиши, клубннинг охирги турларда зарарига ишлаши мумкин. Апрел ойи бошида "Севилья"дан учралган мағлубият, ўтган турда "Бетис" билан қайд этилган дуранг шулар жумласидандир. Аммо агар Симеоне жамоаси кейинги икки турда "Эйбар" ва "Уэска"га қарши "Ванда Метрополитано"да кечадиган баҳсда ғалаба қозонишса, ўзларини руҳий жиҳатдан анча яхшилаб олишлари мумкин. Чунки, ушбу учрашувлардан кейин, "матрасчилар"ни иккита қийин учрашув кутиб турмоқда. Яъни, Бильбаонинг "Атлетик" клуби, ҳамда "Камп Ноу"да "Барса" билан кечадиган супер қарама-қаршилик. Катта эҳтимол билан "Атлетико"нинг чемпионатдаги тақдир ҳам айнан каталонияликларга қарши учрашувда ҳал бўлишади. Агарда, "Барса" майдонидан 3 очко билан қайтадиган бўлса, унда бу ёғига мадридликлари ҳеч нарса чўчитмайди.

"Реал Мадрид"

Жамоанинг ҳозирги ҳолати

Рақибларидан фарқли ўлароқ, "Реал Мадрид" Чемпионлар Лигасидаги юришини давом эттирмоқда. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Зидан бошчилигидаги жамоа охирги ойларда ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Мадрид жамоаси ЕЧЛдаги охирги икки учрашувда "Ливерпуль"ни маҳв этилиши, айниқса 10-апрелда азалий ва асосий рақиби "Барселона"ни мағлубиятга учратишди. "Эл класико" ҳақида оддий тилда гапирадиган бўлсак, Зидан ва унинг жамоаси "каталонияликлар"га ҳеч қандай имконият қолдиришмади. "Реал Мадрид" жамоасини ҳозирги кунда ёш ва умидли футболчилар эмас, балки кўплаб тажрибали чарм тўп усталари олдинга етакламоқда. Биринчи навбатда майдон марказини Модрич билан Кроос бошқармоқда. Шунингдек, Бензема асосий учрашувларда гол уриб, жамоада ғолиблик руҳини уйғотиб келмоқда. Аммо уларни Чемпионлар Лигасида "Челси" билан иккита қийин ярим финал кутиб турибди. Бундан ташқари, Рамос, Васкес, Карвахал ва одатдагидек Азар жамоага ёрдам бера олмаётгани, бирозгина мухлислар кайфиятига таъсир ўтказади.

Тақвим

Аммо, Зиданнинг кейинги учрашувларга кучини қандай тақсимлаш бўйича етарлича тажрибаси бор. Агар "Хетафе" ва "Кадис" билан навбатдаги сафар учрашувларида "қаймоқранглилар" очко йўқотмаса, у ҳолда олдинда "Бетис", "Осасуна" ва "Севилья" билан кетма-кет бўладиган учта уй учрашувида нисбатан осонроқ ўйинлар бўлади. Чунки,  сафар учрашувлари жамоани толиқтириши ва бу эса клуб ўйинига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Умуман олганда, агар май ойидаги учрашувларни ижобий томонлама ҳал қила олса, унда Ла лига олтин медалларига асосий даъвогар ҳисобланишади. Чунки, ушбу вақт оралиғида "Барселона" ва "Атлетико" учрашишади ва ушбу учрашувда қайсидир жамоа, эҳтимол иккиси ҳам очко йўқотиши аниқ. Ана шу учрашувгача Зидан жамоаси яхши натижа кўрсата олишса, унда кетма-кет иккинчи марта Испания чемпионати олтин медалларига эга чиқишга имкон пайдо бўлиши мумкин.

"Барселона"

Жамоанинг ҳозирги ҳолати

"Эл класико"даги мағлубият ва биринчи ўриндан "Атлетико" билан орадаги фарқ икки очко бўлишига фарқига қарамай, "Барселона" олтин медалларни қўлга киритиш учун қолганлардан кўпроқ имкониятга эга. Биринчидан, Куман жамоаси яхши ҳолатда ва жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар йўқ. Ҳа, Коутиньо ва Фати жамоа таркибида эмас, аммо "Барса" деярли бутун мавсумни уларсиз ўтказганини ҳисобга олсак, бу катта йўқотиш ҳисобланмайди. Чунки, каталонияликлар уларсиз ўйнашга кўникиб бўлди. Иккинчидан, каталонияликлар ўрта тоифали ва аутсайдер жамоалар билан ўйинда очко ишлашни қойиллатишади. Чунки, Куман жамоасини кейинги учрашувларда "Атлетико"ни айтмаса, деярли жиддий рақиблари қолмади.

Тақвим

Айтганимиздек, "Барселона" мавсумнинг қолган қисмида жуда осон рақибларга қарши майдонга тушишади. Олдинда "Атлетик" билан Кубок финали, Ла лигада эса "Валенсия", "Вилярреал", "Леванте" ва "Эйбар" каби жамоаларга қарши сафар учрашувлари кутиб турибди. "Камп Ноу"да кечадиган энг қийин ўйин "Атлетико"га қарши. Қолганлари, "Хетафе", "Гранада" ва "Сельта"га билан учрашувлар кутиб турибди. Агарда, Куман шогирдлари "матрасчиларни мағлуб эта олишса, қолган баҳсларда очко йўқотиши қийин масалага айланади ва фақатгина "Реал"ни қоқилишини кутишади, холос. Куман мавсумни Испания чемпиони сифатида якунлаш учун яхши имкониятларга эга. Фақатгина, ушбу тақвимдан максимал даражада ижобий фойдаланиш керак.

 

Жамшиджон Маҳмудов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:14, 17.04.2021.
Ўқилди: 7636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.