"Айнтрахт" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида ўз футболчиси Андре Силвани сотиб юборишга тайёр, дея хабар бермоқда Bild нашри.
Немис клуби ўз футболчисига 40 миллион евродан баланд таклиф бўлган тақдирда португалияликни қўйиб юборишга тайёр. 25 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" жамосидан таклиф бор.
Маълумот ўрнида, Силва ушбу мавсум Бундеслиганинг 26 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23 та гол ва 4 та ассист ёздириб қўйди.