Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Илҳом Мўминжонов: «Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Про-лиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Хоразм"га қарши ўйин (5:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда раҳбариятимизни, мухлисларимизни ва жамоамизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун жамоамизга нисбатан қўлланилган дисквалификация якунига етди ва мухлисларни қатнашишига рухсат берилди. Улар келиб, бизни қўллаб-қувватлаганларига катта миннатдорчилик билдираман. Ушбу ғалабани уларга бағишлаймиз.

Бугун футболчиларга берилган юкламаларни улар аъло даражада бажаришди. Лекин 10-дақиқада ҳисоб 3:0 бўлиб турган пайтда ярим ҳимоячиларимиз ва ҳимоячиларимиз бироз бўшашдилар ва шуни эвазига гол ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимдан кейин йигитлар билан гаплашиб олганимиздан сўнг иккинчи бўлимда ўзларига келишиб, 2та гол уришга эришдилар ва ҳисобни йирик кўринишига олиб келишди. Шунинг учун уларга раҳмат айтиб қоламан.

"Истиқлол" жамоаси 4та ўйиндан кейин ПФЛга биринчиликдан чиқиб кетиш бўйича ариза билан чиқишди. Лекин, афсусдаман, чунки 3 очкодан айрилдик. Мана ўша 3 очкодан айрилган бўлсак ҳам бугун ўша 3 очкони қўлга киритдик.

Илгари айтиб ўтганимдек, жамоамизда 25 футболчи бор ва улар билан футбол мавсумини якунлаймиз. Мураббийлар штабимиз селекция ишларини давом эттирмоқдалар. Ҳозирги кунда иккита ёш футболчиларни кузатишда давом этишмоқда. Насиб қилса, биринчи даврадан кейин уларни жамоага жалб қиламиз.

Отабек Зокировга келсак, савияси баланд яхши ҳужумчи. У билан шартномамиз бор ва у бизга керакли ҳужумчи. Унга кейинги ўйинларда имконият берилади. Ҳозирги кунда эса олдинги чизиғимизда Обрадович, Ҳошимов ва Розиев каби ижрочиларимиздан фойдаланиб келмоқдамиз. Чемпионатимиз ва Кубок мусобақалари ҳали олдинда. Шунинг учун у билан ишлашда давом этамиз", — деди Мўминжонов.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 23:20, 17.04.2021.
Ўқилди: 1962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2567]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2309]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1978]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1898]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1697]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1675]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1636]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1467]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1278]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1252]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик