Кириш Регистрация
07/11 01:00 Бавария 1-0 Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд 1-3 Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда 2-5 Барселона
07/11 01:00 Интер 1-0 Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ 1-2 Атлетико
07/11 01:00 Спарта 1-2 Брест
07/11 01:00 Штутгарт 0-2 Аталанта
07/11 13:00 Сидней 0-1 Санфречче Хиросима
07/11 15:00 Себу 2-9 Муангтонг Юнайтед
07/11 15:00 Чонбук Моторс 1-0 Селангор
07/11 16:00 ОКМК 2-2 Олимпик
07/11 17:00 Истерн 1-2 Кая-Илоило
07/11 17:00 Лион Сити Сэйлорс 2-3 Персиб
07/11 17:00 Жечжианг 1-2 Порт
07/11 18:15 Динамо 1-2 Локомотив
08/11 00:45 Женоа - Комо
08/11 18:15 Бунёдкор - Металлург
09/11 00:45 Лечче - Эмполи
09/11 01:00 Райо Вальекано - Лас-Пальмас
09/11 16:00 Навбаҳор - Пахтакор
09/11 17:00 Насаф - Сўғдиёна
09/11 18:00 Реал Мадрид - Осасуна
09/11 18:15 Сурхон - Нефтчи
09/11 19:00 Венеция - Парма
09/11 20:00 Кристал Пэлас - Фулхэм
09/11 20:00 Вест Хэм - Эвертон
09/11 20:00 Вулверхэмптон - Саутгемптон
09/11 20:00 Брентфорд - Борнмут
09/11 20:15 Вильярреал - Алавес
09/11 22:00 Кальяри - Милан
09/11 22:30 Брайтон - Манчестер Сити
09/11 22:30 Эспаньол - Валенсия

Европа Суперлигаси. Бу мусобақа тузилишига нима сабаб бўлди? Мазкур мусобақа ҳақида биз билган ва билмаган ҳақиқатлар

Баҳо:
+ | -

Биз тунда нима бўлганини ва Европа ва дунё футболи учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билиб оламиз.

Сиз ухлаётганингизда, футбол оламида инқилоб бошланди – жаҳон футболи грандлари янги турнир – Европа Суперлигаси ташкил этилганини расман эълон қилишди.

Бу клублар кимлар?

Суперлига асосчилари Англиянинг «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенхем», Испаниянинг «Атлетико», «Барселона» ва «Реал» ҳамда Италиянинг «Милан», «Интер» ва «Ювентус» клублари ҳисобланади.

Яқин келажакда уларнинг таркибига яна 3 та лиганинг асосий клублари қўшилиши керак. Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, булар Германиянинг «Бавария» ва «Лейпциг» ҳамда Португалиянинг «Порту» клублари.

Биринчи мавсумда жами 20 та жамоа иштирок этиши режалаштирилган: ҳар йили натижаларига кўра аниқланадиган 15 та таъсис клуби ва яна 5 та иштирокчи. Саралаш босқичи ўтган мавсумдаги ютуқларига қараб танланади.

Қайси жамоа рад этди?

Ғояни «Боруссия Дортмунд», «Бавария» ва «ПСЖ» қўллаб-қувватламаган, аммо Мюнхенликлар ҳанузгача Суперлигага кириши эълон қилинадиган клубларнинг иккинчи тўлқини қаторида.

ПСЖ вазиятида кўп нарса УЕФА директорлар кенгашида ўтирган ва шунингдек, Чемпионлар Лигаси ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқи учун УЕФАга миллионлаб доллар тўлаган BeIN Media Group’ни бошқарадиган президент Носир Ал-Хелайфига тегишли.

Яратилиш сабаби

Албатта, буларнинг барчаси ПУЛ туфайли. Европанинг энг яхши клублари ҳали ҳам УЕФА билан Чемпионлар Лигасининг янги формати тўғрисида келиша олишмади, гарчи бу март ойида эълон қилиниши керак бўлса-да. Катта клублар ўртамиёна жамоалар билан беллашишни исташмаяпти ва яна-да кучлироқ чемпионатни талаб қилишмоқда.

Суперлигадаги иштирок клубларнинг бюджетига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. 15 та таъсисчига бошланғич тўлов 3,5 миллиард еврони ташкил этади (89 дан 310 миллионгача).

Ушбу пуллар пандемия пайтида бўш стадионлар туфайли кўрилган зарарни қоплашга бемалол етади.

Ҳаммаси бўлиб, улар биринчи марта Европа лигалари ва клублари ўртасида бирдамлик механизми бўйича 10 миллиард еврони тақсимлашни ваъда қилишмоқда – яъни мусобақада қатнашмайдиганлар ҳам фойда олишади.

Формат қандай?

Янги ташкил этилган Евролиганинг старти августга белгиланган. Формат бўйича клублар 10 та жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади, улар ҳар бир рақиб билан уйда ҳам, сафарда ҳам анъанавий давра ўйинлари турнирини ўтказадилар.

Гуруҳдаги дастлабки уч ўрин тўғридан тўғри чорак финалга йўл олади, 4-5 ўринлар чорак финалга яна бир йўлланма учун кураш олиб боради.

Ички рақобат ҳақида нима дейиш мумкин?

Суперлигани яратган клублар ўз мамлакатлари чемпионатларида қатнашишдан бош тортишмайди. Бу ҳақда клубларнинг расмий баёнотида айтилган.

Суперлига ўйинлари ҳафта ўрталарида бўлиб ўтади ва барча жамоалар ўз миллий лигаларида қолиш ниятида.

Шундай қилиб, Суперлига миллий чемпионатларга эмас, балки Чемпионлар Лигасига альтернативага айланади.

Суперлига яратилиши ортида ким турибди?

Суперлиганинг илк мавсумдаги президенти «Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес эди. У шунингдек мусобақанинг асосий ташаббускори деб қаралчпти – у узоқ вақт давомида ғояни тайёрлаб келди ва аста-секин бутун тизимни қурди.

«Ювентус» президенти Андреа Аньелли ва «Манчестер Юнайтед» эгаси Жоэл Глейзерлар Суперлига вице-президентлари этиб тайинланишди.

Суперлиганинг бош ҳомийси – бу улкан банк JP Morgan, бу лигага 4,6 миллиард фунт сармоя киритишга тайёр. Шу билан бирга, банк трансляция ҳуқуқларини сотиш орқали келгуси даромадлардан маблағларни қайтаришни кутмоқда.

Телевизион ҳуқуқлар ҳар йили 3,5 миллиард евро тўлашга тайёр бўлган DAZN’га ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Lekin, телерадиокомпаниянинг ўзи ҳозирча ушбу маълумотни рад этиб келмоқда.

УЕФА ва ФИФАнинг реакцияси

ФИФА аллақачон Суперлига яратилишини қоралаган ва томонларни музокарага чақирган, аммо барчаси кундек равшан.

УЕФА анча кескин қарорни эълон қилиш арафасида турибди, Иттифоқ иштирок этаётган клубларга суд орқали ҳам, молиявий томондан ҳам таҳдид қилди.

Суперлигада иштирок этадиган клубларнинг миллий, Европа ёки жаҳон миқёсидаги бошқа бирон бир мусобақада иштирок этишининг тақиқланиши ва уларнинг футболчиларига ўз жамоалари вакили бўлиш имкониятидан маҳрум этилиши айтилган эди. Яъни, қайси клуб футболчиси Суперлигада иштирок этса, УЕФА ва ФИФА тасарруфидаги ҳар қандай мусобақадан четлаштирилади.

Ушбу мавсумда ички чемпионатларга ҳеч нарса таъсир қилмаслиги керак, аммо Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси тўғрисида турли хил миш-мишлар тарқалмоқда.

Қайд этилишича, бўлажак Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари кейинга қолдирилиши ёки умуман бекор қилиниши мумкин.

Агар УЕФА чиндан ҳам ушбу дисквалификацияни «Реал», «Манчестер Сити» ва «Челси» га татбиқ этса, унда Суперлигага қўшилмаган ягона ярим финалчи – «ПСЖ» Чемпионлар Лигасини муддатидан олдин ютади. Европа Лигасида бу ҳолатда «Рома» ва «Вилярреал» кубок учун кураш олиб боради.

Аммо, журналист Фабризио Романонинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда УЕФА навбатдаги Европа кубоги ўйинлари тўғрисида ҳеч қандай баёнот бермаган.

Кейин нима бўлади?

Ҳамма УЕФАнинг расмий эълонга муносабатини кутмоқда. ФИФАнинг музокаралар столига ўтиришга чақирган сўзлари, шунингдек, Чемпионлар Лигаси янги форматининг узайтирилиши, буларнинг барчаси оддий шантаж эканлигини кўрсатмоқда.

 

УЕФА баёнотида клублар ва ўйинчилар Евролигада иштирок этса, уларга нисбатан санкциялар қўлланилиши ҳақида эслатма мавжуд, яъни мусобақанинг биринчи ўйини бўлиб ўтгунига қадар буларнинг барчаси амалда бўлади. Ҳеч бўлмаганда, бу жорий футбол мавсумининг тугашига, шунингдек, Евро-2020 ва Америка Кубогида терма жамоалар тўлиқ таркибда бўлишига сабаб бўлади.

УЕФАнинг битта йўли бор

Бу вазиятда УЕФА ва ФИФА бир ёқадан бош чиқариши керак. Табиийки, УЕФА гранд клубларнинг ЕЧЛ ва ЕЛда қатнашмаслигидан катта зарар кўради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ташкилот жамоаларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бунинг битта йўли: амалдаги моддий рағбатлар миқдорини кескин ошириш. Клуб ҳўжайинлари ортиқ бу масалада музокара ўтказишга рози бўлишмайди.

Ана ундан кейин биз тасаввур қила олмайдиган чекловлар футбол оламида пайдо бўлади.

Хўш, ушбу ҳолат томонларга музокара ўтказиш учун вақт беради. Агар улар рози бўлмасалар, биз одатланиб қолган футбол абадий ўзгариб кетиши мумкин.

«Ливерпул» клубининг содиқ мухлислари бу борада собитқадам. Улар севимли жамоаларининг Суперлигада иштирок этишига қарши.

Асосий масала: Европа Суперлигаси гранд клублар раҳбариятининг фойда кўриш учун амалга ошираётган ғояси. Ҳар бир клубда Евролига ташкил этилишига қарши бўлган футболчилар ва мураббийлар топилади. Лекин катта эҳтимол билан бу иш содир бўлади. Улкан фойданинг ортидан футболда жозиба йўқолиш арафасида. Тайёр туринг

Манба: ISPORT
Киритилди: 22:41, 19.04.2021.
Ўқилди: 7682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.