Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Флорентино Перес: «Футболни қутқариб қолмасак, 2024 йилга келиб мурдага айланамиз»

Баҳо:
+1 | -

«Реал» президенти ва Европа суперлигаси раиси Флорентино Перес янги лойиҳа борасида ўз фикрларини баён қилди.

«Сенда фақатгина мусобақа орқали даромад олиш имконияти қолар экан, катта учрашувлар сонини ошириш истаги пайдо бўлади. Суперлига эса бизга пандемия туфайли кўрилган зарарларни камайтириш имконини беради. Кўпроқ катта ўйинларда иштирок этиб, кўпроқ пул ишлаб олиш имкониятига эга бўлишимиз мумкин.

Бу ерда ҳеч қандай фитна бўлмади. Италия, Англия ва Испаниянинг топ-клублари бундай мураккаб вазиятда қандайдир чора кўриши керак эди. Фақатгина «Реал»нинг ўзи жорий мавсумда 400 миллион евро зарар кўрди.

Футбол ҳам ҳаётимиз каби ривожланиши керак. У ҳозирги ҳаёт режимига мослашиши керак. Ахир футболга бўлган қизиқиш пасая бошлади. Футболни томоша қилаётганлар аудиторияси пасайиб бормоқда ва шунга мос равишда телетрансляциялар нархи ҳам тушмоқда.

Футбол – ягона умумжаҳон спорт тури. Телевидение ўзгариши керак. 16-24 ёшдагилар нима учун футболга қизиқмаётганини таҳлил қилиб кўриш керак. Фақат баъзи ўйинлар инсонларда қизиқиш уйғотмоқда. Ниманидир ўзгартириш керак.

Шундай ҳолат ўтган асрнинг 50-йилларида ҳам рўй берган. УЕФА ва ФИФА Сантьяго Бернабеу ва Европа чемпионлар кубогига қарши бўлишган. Ўшанда бу мусобақалар одамларни ўзига жалб қилдими? Кучли жамоаларга ўйнаш имкониятини беринг. Биз буни футбол манфаати учун қиляпмиз.

Буларнинг барчаси учун телевидение пул тўлайди. Айнан шу нарса пул келтиради. Пул барча учун. Агар юқоридагилар пул ишлаб топса, у барчага тақсимланади. Чунки биз футболчиларни сотиб оламиз ва бир-биримизга ёрдам берамиз.

«Севилья» ҳам Суперлигада ўйнаши мумкин. Бешта жамоа эса спорт принциплари асосийда Суперлигага чиқади. Бу ёпиқ эмас, очиқ турнир бўлади. Жамоалар спорт принциплари асосида унда иштирок этиш учун кураш олиб боришади.

УЕФА бизни қўллаб-қувватлаши лозим. Агар биз кўпроқ пул ишлаб топсак, бу фақат футболнинг манфаати учун хизмат қилади. Буни имкон қадар тезроқ бошлашимиз керак. Барчасини ФИФА ва УЕФА билан биргаликда муҳокама қилмоқчимиз.

УЕФА Чемпионлар лигасининг янги формати устида ишлади. Аммо мен ҳеч нарсани тушунмадим. Биз футболни қутқариб қолмоқчимиз, футболни қутқариш эса — демак, барчани қутқаришдир. Яқин 20 йил хотиржам ўтсин, унда ҳеч ким 200 миллион евро зарар кўрмасин.

Биз ишламаётган модулни ўзгартирмоқчимиз. Янги модулни эса ҳеч ким тушунмайди. 2024 йилга келиб биз мурдага айланамиз. Клублар миллионлаб евролардан маҳрум бўлишди», – деди Перес.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:00, 20.04.2021.
Ўқилди: 5755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.