Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Моуриньо: "Жавобгарлик менинг зиммамда"

Баҳо:
+3 | -

Мадридликлар мураббийи Жозе Моуриньо ҳам кечаги учрашув ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Тушунаман, мағлубият жавобгарлиги доим менинг зиммамда бўлади. Ғолибнинг отаси кўп, мағлубники эса фақат битта бўлади, деган гап бор. Бунга ўтган мавсумдаги Испания кубоги мисол бўлади.

Пепе? Мен вазиятни кўрмадим. Учрашув ёзиб олинган тасмани қайтадан кўришимга тўғри келади. Агар у Мессига қарши ноҳақ ўйнаган бўлса, жазосиз қолмайди. Аммо шуни ҳам билишингиз керак, Пепе бугун жамоа учун жуда яхши ишлади.

Криштиану? У таркибимиздаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлди. Карвальо ва Алтинтўп ҳам ўз ишларини яхши бажаришди. Аммо ҳар доим ўз вазифаларини аъло даражада бажарадиганлардан баъзиларининг ўйини бугун қовушмади. Олдинда жавоб учрашуви ҳам борлигини унутмаслик лозим.

Ҳисобда олдинда бора туриб, ёмон натижа кўрсатишимизни кутмагандим. Бу руҳий жиҳатдан жуда оғир. Биринчи бўлимда бизга фақат аниқ тўп узатишлар етишмади. Умуман олганда, "Барса" бугун жипслашган ўйин намойиш этишини билгандик. Ҳа, энди бизга осон бўлмайди. Аммо "Барселона" билан бўладиган ўйинлар ҳали тугагани йўқ. Сафарда яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради AS нашри.

Манба: sports.ru
Киритилди: 13:39, 19.01.2012.
Ўқилди: 18720 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.