Европа Суперлигаси таъсисчиларидан бўлган яна икки клуб лойиҳани тарк этишини маълум қилди.
АПЛнинг олти клуби ортидан Мадриднинг «Атлетико»си ва Миланнинг «Интер» клублари мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилди.
Шу тариқа Европа Суперлигасини тарк этишини эълон қилмаган тўртта клуб қолди. Булар: «Реал», «Барселона», «Милан» ва «Ювентус».
Хабарларга кўра, «Барселона» раҳбарияти ҳам мусобақани тарк этишни истамоқда. Бироқ улар клуб аъзоларининг розилигисиз қарор чиқара олмайди.
18 апрель куни юқорида санаб ўтилган клублар ва АПЛнинг топ-6 жамоаси Европа Суперлигасига асос солди. Унинг раҳбари этиб «Реал» президенти Флорентино Перес тайинланди. «Ювентус» президенти Андреа Анелли эса унга ўринбосар бўлганди.
Аввалроқ Европа Суперлигаси лойиҳаси АПЛ клубларининг чиқиб кетгани сабаб вақтинча тўхтатилиши эълон қилинганди.