Футболда таянч ярим ҳимоячиларнинг ўрни катта. Сабаби, ҳимояга яқин бўлган бу чизиқда ҳаракатланадиган футболчилар одатда, рақиб ҳужумини бузиш, ҳимоя ва ярим ҳимоядаги футболчилар ўртасидаги боғлам вазифасини ҳам ўтаб беради. Ҳозир эса биз сизларга, айни пайтдги таянч ярим ҳимоячилари орасидаги энг яхшиларидан ташкил топган Топ-10 рейтингни тақдим этамиз.
10-ўрин. Рубен Невеш ("Вулверхэмтон" Португалия)
Рубен Невеш 2017 йилда "Порту"дан Англиянинг "Вулверхэмптон" жамоасига қўшилган пайтда жуда ёш эди, аммо футболчи асосан португал тилида сўзлашадиган АПЛ клубига келиб адашмаган. 3 ярим йил давомида Рубен Нуно Эспирито Сантуш қўл остида АПЛнинг энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бирига айланди. Ҳозирги кунда Рубенни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар кўпайиб қолди. Невешга "Реал", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик атиги 23 ёшда эканлигини ҳисобга олсак, уни яқин кунларда топ клублардан бирида кўришимиз ммумкин.
9-ўрин. Родри ("Манчестер Сити" Испания)
Родриго Эрнандес ҳозирда 23 ёшда. У аллақачон дунёнинг энг яхши клубларидан бири бўлган "Манчестер Сити" жамоасида тўп сурмоқда. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи катта жамоа ҳисобланади. 2018 йилнинг ёзида испаниялик футболчи 25 миллион евро эвазига "Вилярреал"дан "Атлетико"га ўтди. Шундай бир йил ўтиб, "матрасчилар" испаниялик футболчини "Манчестер Сити"га ушбу нархда сотиб юборади. Ҳозирда Родри Хосеп Гвардиоланинг тактик схемасидаги муҳим рол ўйнайдиган футболчи ҳисобланади. У аллақачон Премер-лига рекордларини бирма-бир янгилаб келмоқда. Аммо шуни ҳам қўшиб қўйишимиз керакки, Родрининг энг юқори чўққиси ҳали олдинда.
8-ўрин. Марсело Брозович ("Интер" Хорватия)
Хорватиялик ярим ҳимоячи кучли ўнликка кириш учун жуда кўп ҳаракат қилди. Бу мавсумда ҳам Брозович Антонио Конте бошчилигидаги жамоа сафида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда Марсело 27 учрашувда майдонга тушди ва 1 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришди. Бу натижа таянч ярим ҳимоячилари учун яхши ҳолат ҳисобланади. Сабаби уларнинг вазифаси гол уриш эмас, балки кўпроқ рақиб ҳужумларини бузишга эътибор қаратишади. Хорватиялик футболчи ўзининг ўйини ҳақида шундай дейди: "Мен ҳали ҳам ҳимоявий ҳаракатларимни кучайтиришим керак. Сиз эса бундан кўпроқ эҳтиёт бўлишингиз керак. Мен кўпроқ нарсаларга қодирман. Эҳтимол, баъзида мен тўпни жуда осон йўқотиб қўярман, аммо жамоамга муҳим пайтда ёрдам беришга тайёрман."
7-ўрин. Жоржиньо ("Челси" Италия)
Терма жамоа миқиёсида Италия байроғи остида ўйнайдиган асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган Жоржиньо Маурицио Сарри билан "Стемфорд Бриж"га келганди, аммо футболчи мураббийига қараганда узоқроқ клубда қолди. Кейинчалик, "Челси" бошқарувига Френк Лемпард келганидан сўнг, тактик жиҳатдан келиб чиқиб италиялик футболчи жамоа захирасида қолаверди, аммо шундай бўлсада ҳозирда мазкур футболчи рейтингимизнинг 7-ўринидан жой олган. Сабаби "Челси"ни айни пайтда Томас Тухел бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқармоқда ва Жоржиньо ҳозирда деярли АПЛ доирасидаги барча учрашувларда майдонга тушмоқда.
6-ўрин. Томас Парти ("Арсенал" Гана)
"Атлетико"нинг ўйин услуби Томасни тўлиқ ривожланиши учун имкон бермаган. Шунинг учун ганалик футболчи жорий мавсумдан Лондоннинг "Арсенал" жамоаси сафига қўшилди. Ушбу мавсумда томас "канонирлар" сафида 18 марта майдонга тушиб, жамоасига ёрдам бериб келмоқда. Парти майдонда турли хил ишларни амалга оширишга қодир, айниқса африкалик футболчи нафақат тўпни қабул қилишда, балки ҳужумни ривожлантиришда ҳам етакчилик қобилияти бор. Ўтган йилги ЕЧЛ мусобақаси доирасидаги "Атлетико" ва "Ливерпуль" баҳсини эсланг! Айни пайтда Томас энг "Арсенал" билан Европа Лигасида ҳам муносиб қатнашмоқда ва мазкур мусобақада муносиб қатнашмоқда.
5-ўрин. Фабиньо ("Ливерпуль" Бразилия)
Фабиньо 2018 йилда, "Монако" жамоаси сафидан Англиянинг "Ливерпуль" клуби сафига қўшилди. У зудлик билан "мерсисайдлар"га жамоаси таркибига кўникиб кета олмади. Аммо аста-секин бразилиялик, ҳужумларни тўхтатиш борасида ўз ўйинини топиб борди. Ўз ўрнини бразилиялик Юрген Клопп жамоасида бахтини топди дейиш мумкин. Сабаби мазкур футболчи "Ливерпуль" билан АПЛда чемпион бўлишга эришган бўлса, Европа Чемпионлар Лигасида ҳам бош совринга эга чиқишга эришди. Мазкур мусобақаларда Юрген Клопп жамоасининг муваффақият қозонишида Фабиньонинг ҳам меҳнатлари жуда катта.
4-ўрин. Серхио Бускетс ("Барселона" Испания)
"Барселона" ярим ҳимоячисига ҳеч қандай кириш қисм керак эмас: Биз Жаҳон ва Европа чемпиони, Чемпионлар Лигасининг ғолиби, қолаверса шу каби бир қанча мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Ҳа, Серхио тез орада 33 ёшга тўлади ва у аллақачон фаолиятидаги энг яхши ўйинларни ўтказишга улгурган. Бускетс "Барса" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва ҳозиргача мазкур жамоа таркибида ўйнаб келмоқда. Серхио таянч ярим ҳимоячилар орасидаги энг тажрибалиси ва совриндорларидан бири ҳисобланади.
3-ўрин. Ёзуа Киммих ("Бавария"; Германия)
Истеъдодли футболчи "Баавария"нинг келажакларидан бири ҳисобланади. Сабаби футболчи "немис машинаси"нинг энг ишончли вакилларидан биридир. У нафақат Германия Бундеслигаси, балки Германия миллий терма жамоасининг ҳам етакчи футболчилариданбири саналанади. Киммих ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ҳам ўндан ортиқ учрашув ўтказган, аммо ўтган мавсумдан бошлаб Ёзуа майдон марказидаги позицияга эътибор қаратишни бошлади. Жорий мавсумда германиялик футболчи ички чемпионатда 23 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган.
2-ўрин. Нголо Канте ("Челси" Франция)
Нгола Канте 2018 йилги Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Лекин ушбу футболчи бу даражага эришгунча жуда кўп қийинчиликка эришган. Канте сайёрамизнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Гарчи ушбу мавсумда "Челси"да икки марта мураббий алмашган бўлсада, француз ярим ҳимоячиси жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлиб келмоқда. Канте чаққон, матонатли ва ўйинни олдиндан кўра оладиган футболчи ҳисобланади.
1-ўрин. Каземиро (Реал Мадрид Бразилия)
Каземиро қашшоқликдан қироллик даражасига эришган футболчи ҳисобланади. Сабаби "Реал" ярим ҳимоячисининг болалиги жуда абгор аҳволда ўтганини билсангиз керак. Етти йил олдин Каземиро "Сан-Паулу"дан 6 миллион евро эвазига "қаймоқранглилар"га кўчиб ўтган, дастлабки йилларида "Кастиля"да ўйнаган. Кейинчалик ёрқин ўйинларидан сўнг, Мадрид жамоасининг асосий таркибига ҳам жалб қилинишни бошлаган. Аммо, Каземиро бир мавсум давомида "Порту"га ижарага берилди, сабаби ўша пайтда "қироллик клуби"да бир нечта етакчи ўйинчилар бор эди. "Реал"га қайтганидан сўнг, жамоада муқим ўрнини топди ва ҳозиргача асосий таркибдаги ўрнини ҳеч кимга бермасдан келмоқда. Каземиро жисмонан бақувват ва ҳимоядаги "тозалаш" ишларини бажаради. У тактик жиҳатдан мукаммал тайёрланади ва ўзининг кучли ва кучсиз томонларини билади. Каземиро "Реал" сафида муҳим голларни урган ва хавфли вазиятларда "қаймоқранглилар"ни голлардан сақлаб қолган.