Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

АГМК: Ирода, характер, "камбэк" ва тарихий ғалаба

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 3-тур доирасидаги АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги ўйинда жамоамиз тарихий ғалабани тантана қилди.

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида марказлаштирилган ҳолда ўтказилаётган "A" гуруҳ ўйинларида жамоамиз биринчи даврадаги сўнгги баҳсни Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" коллективига қарши ўтказди. Илк турда "Ал Ҳилол" билан дуранг, иккинчи турда эса "Истиқлол"га учралган мағлубиятдан кейин АГМК учун ортга йўл қолмаганди. Мусобақанинг плей-офф босқичига чиқиш учун курашаётган жамоамиз учинчи турга келиб ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки ғалабасини айнан мазкур драматик баҳсда нишонлади.

Биринчи бўлимда ўйинда тенглик кузатилди. Зафар Полвонов ўйин дебютида жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқишга яқин келганди. Аммо Полвоновнинг тепган тўпини рақиб посбони қайтариб юборишни уддалади. "Шабаб Ал Аҳли" эса 28-дақиқада ташкил этилган ҳужумни самарали тугатди. Бу вазиятда Аҳмед Алҳашми жарима майдончасига оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Танаффусга қадар жамоамиз мувозанатни тиклаши мумкин эди. Бироқ Фортеснинг ажойиб ҳаракатларидан кейин тепган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса Касьян зарба беришда бироз кеч қолди.

Иккинчи тайм стартида ҳам мувозанат тикланиши мумкин эди. Лекин Санжар Турсуновнинг жарима майдончаси атрофидан йўллаган зарбасига салгина аниқлик етишмади. Шундан сўнг Санжар Шоаҳмедов ва Ҳусниддин Ғофуровнинг зарбаларидан кейин ҳам "Шабаб Ал Аҳли"ни дарвоза устуни қутқарди. "Шабаб Ал Аҳли" томонидан содир этилган иккита хавфли ҳужум ва бир жарима зарбасини Суҳробжон Султонов маҳорат кўрсатиб бартараф этишни уддасидан чиқди. АГМК эса қатор яратилган вазиятлардан сўнг  барибир ниҳоят голга муносиб эканликларини исботлади.

Учрашувнинг 87-дақиқасида Ғофуровнинг тепган тўпидан кейин иккинчи темпда ҳужумни ривожлантирган жамоамиз барибир мақсадига эришди. Тошматов узатган тўпни Касьян Жокич тарафга боши билан йўналтирди, Йован эса дарвоза тўрини ишғол қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, ҳакам томонидан қўшиб берилган биринчи дақиқада жамоамиз супер камбэкни амалга ошириб, ғалабани ўз томонига оғдиришга эришди.

Жокич жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилиб, уни Ғофуров томон узатди. Ҳусниддин эса аққли пас орқали чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб келаётган Акром Комиловни тўп билан таъминлади. Комилов эса ўйлаб ўтирмасдан ўткир бурчакда бўлишига қарамасдан дарвозабоннинг яқин бурчагидан тўпни ўқ узгандек тепди ва жамоамизга тарихий ғалабани тақдим этувчи голга муаллифлик қилди.

Гуруҳдаги нариги ўйинда "Ал Ҳилол" "Истиқлол" билан беллашди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа гуруҳда "Ал Ҳилол" 7 очко билан пешқадам, "Истиқлол" ва АГМКда эса 4 очкодан мавжуд. Биринчи давра ўйинларидан сўнг гуруҳ аутсайдери эса 1 очко жамғарган Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси бўлиб турибди. Кейинги тур ўйинлари 24 апрель куни ўтказилади ва унда айнан ушбу жамоалар ўзаро жавоб беллашувларида куч синашишади.


ОЧЛ, гуруҳ босқичи.
"A" гуруҳи, 3-тур.
21 апрель, чоршанба.
АГМК — "Шабаб Ал Аҳли" 2:1
Ар-Риёд, "Қирол Фаҳд" стадиони.
Ҳакамлар: Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн), Маҳмуд Абу Тохир, Обид Оқил (иккиси Иордания), Қосим Ал Хатми (Уммон).
Голлар: Жокич (87), Комилов (90) - Алҳашми (28)
АГМК (4-3-3) — 32.Суҳроб Султонов - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 75), 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 75) - 94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 9.Зафар Полвонов (18.Александр Касьян, 30), 28.Шоҳруҳ Гадоев (11.Мурод Тошматов, 79).
"Шабаб Ал Аҳли": 55.Мажид Носир, 2.Салмин Ҳамис (21.Муҳаммад Жобир, 76), 3.Карлос Эдуардо, 4.Муҳаммад Марзуқ, 5.Волид Аббос, 7.Жалолиддин Машарипов, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 15.Абдалла Ал Нақби, 34.Хариб Абдалла (78.Ейд Ҳамис, 82), 77.Аҳмед Ал Ҳашми (99.Игорь Жесус 82), 88.Мажид Ҳассан.
Огоҳлантириш: Жокич (27), Раҳмонов (55), Комилов (58), Йўлдошев (90).

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 06:30, 22.04.2021.
Ўқилди: 4599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.