Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Боксчиларимиз жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқишади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Полшада ёшлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етмоқда. Бугун қизлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади.

Ярим финал босқичига терма жамоамизнинг 10 нафар вакили етиб келди ва мусобақанинг шунча медалини нақд қилиб қўйишди. Финал учун кечган муросасиз баҳслар якунида 4 нафар боксчимиз олтин медаль учун рингга кўтариладиган бўлди. Регламентга кўра, бугун қизлар ўртасида, эртага йигитлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтариладиган боксчиларимиз билан танишинг:

22 апрель (қизлар):
-54 кг: Нигина Ўктамова – Христина Лакичук (Украина) – 19:30
-64 кн: Моҳинабону Абдуллаева – Азалия Аминева (Россия) – 20:15

Финалга етиб келган давлат вакиллари:
Ҳиндистон – 7;
Россия – 3;
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Полша – 2 тадан;
Укарина, Франция, Туркия ва Молдовадан 1 тадан.

23 апрель (йигитлар):
-52 кг: Шаҳзод Музаффаров – Евгений Жоров (Россия) – 19:15
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров – Ховханнес Папазян (Арманистон) – 23:15

Финалга етиб келган давлат вакиллари:
Россия – 5;
Қозоғистон – 4;
Украина – 3;
Ўзбекистон –2;
Ҳиндистон, Япония, Черногория, Куба, Полша, Арманистон 1 тадан.

Беллашувлар Тошкент вақти билан кўрсатилган. Ундан аввалги жангларнинг якунланишига қараб вақт ўзгариши мумкин.

Шу тариқа, жамоамиз ҳисобида ҳозирда 6 та бронза медали нақд. Қолган 4 медалнинг қандай бўлиши финал баҳсларидан сўнг маълум бўлади. Биз бу борада боксчиларимизга фақат ва фақат ғалаба тилаб қоламиз.

Манба: https://t.me/OlympicUz
Киритилди: 09:45, 22.04.2021.
Ўқилди: 2344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.