Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Губернатор кубоги: Ярим финалчиларимиз сони 6 нафарга етди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор кубогининг навбатдаги куни ўз якунига етди. Ушбу кун дастурида 3 нафар вакилимиз чорак финал жангини ўтказди.

Дастлаб Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Абдумалик Халаков россиялик Жамал Бадрутдиновга қарши баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг Бобоусмон Батуров молдовалик Дмитрий Галагосни яққол устунлик билан мағлуб этди. Афсуски, -81 кг вазн тоифасида кечган баҳсда Дилшодбек Рўзметов қозоғистонлик Бекзад Нурдаулетовга имкониятни бой бериб қўйди.

-60 кг: Абдумалик Халаков – Жамал Бадрутдинов (Россия) 4:1
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Дмитрий Галагос (Молдова) 5:0
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон) 0:5

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги чорак финал баҳслари доирасида Нодир Мирзаҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳам ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини нақд қилишган эди.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 23:57, 22.04.2021.
Ўқилди: 4011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.