Бугун Полшада ўтказилаётган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида йигитлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади.
Олтин медаль йўлида саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган икки нафар йигитимиз Шаҳзод Музаффаров (-52 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (+91 кг) жанг олиб бориши белгилаб қўйилган. Бу борада боксчиларимизга Россия ва Арманистон вакиллари рақиблик қилишади.
-52 кг: Шаҳзод Музаффаров – Евгений Жоров (Россия) (19:15 дан сўнг)
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров – Хованес Папазян (Арманистон) (21:15 дан сўнг)
Эслатиб ўтамиз, ярим финал босқичида имкониятни бой берган яна икки нафар вакилимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг) ва Аълохон Абдуллаев (-69 кг) бронза медалини нақд қилишган. Фурсатдан фойдаланиб, бугун рингга кўтариладиган йигитларимизга чиройли ғалабалар тилаб қоламиз.