Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Фарҳод Мираҳматов: «Менга ҳам имкон берилишини кутяпман»

Баҳо:
+ | -

Ўтган йил «Андижон»даги ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Фарҳод Мираҳматовнинг жорий мавсум аввалида «Навбаҳор» сафига қўшилиши кўпчилик мухлисларни қувонтирганди. Аммо негадир, бу ёш иқтидор эгасини сўнгги турларда ҳатто учрашув қайдномаларида ҳам кўрмаяпмиз. Бунинг сабаби эса кўпчилик қатори бизга ҳам қизиқ. Шунинг учун Наманганда кечган «Навбаҳор» - «Турон» учрашуви якунига етгач, футболчи билан суҳбатлашиб, саволларимизга жавоб олдик.

- Суҳбатимизни «Турон»га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак.

- Бугун ўйинимиз ўхшамади, десам тўғрироқ бўлса керак. «Турон» ҳам яхши ўйин кўрсатди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган қатор вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдаланишда хатолар кузатилди. Бир сўз билан айтганда, адолатли дуранг бўлди, деб ўйлайман.

- Мазкур учрашувда «Навбаҳор»дан ҳамма ғалаба кутганди. Айтинг-чи, жамоага нима етишмади?

- Ҳужумда сал сустроқ ҳаракат қиляпмиз, янада жўшқинроқ ўйнашимиз керак, деб ўйлайман. Беллашувлар қийин ўтяпти, жамоалар савияси деярли тенг даражада. Шунинг учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайдиган бўлсак, яратилган вазиятлардан оқилона фойдаланишимиз керак. Бундай баҳсларда минимал имкониятлардан ҳам усталик билан фойдаланиш талаб этилади.

- Сизнинг «Навбаҳор»га ўтишингизни кўпчилик мухлислар хурсандчилик билан қабул қилишганди. Аммо негадир майдонда кўриниш бермаяпсиз. Мазкур вазиятга ойдинлик кирита оласизми?

- Ўзим ҳам ҳайронман.Бу саволни муррабийга берсангиз тўғри бўлади, деб ўйлайман. Мен ҳам бу ерга дам олиш учун келганим йўқ. Кўпроқ ўйинларда майдонга тушиб, ўзимни кўрсатиб, жамоага қўлдан келганча ёрдам берсам, дейман, лекин мени сўнгги ўйинларда ҳатто қайдномага ҳам киритишмаяпти.

- Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин, ҳеч қизиқиб кўрдингизми?

- Бош мураббий «Локомотив»га қарши ўйиндан олдин мени чақириб, ҳаракатларимдан эътирози йўқлигини, унга кўпроқ ҳужумчилар кераклигини айтди. Бори шу.

- Мавсум аввалидаги суҳбатимизда клубга яхши ниятлар билан келганингизни айтгандингиз. Ҳозирда «Навбаҳор»га келганингиздан афсусда эмасмисиз?

- Йўқ, ҳали ўйинлар кўп ва ўзимни кўрсатиш учун вақт бўлади, деб ўйлайман. Муҳими, имкон берилса, ишонч билдирилса, бас.

- Демак, имкон берилишига ишоняпсиз?

- Албатта, агар имкон берилмаса, клубдан кетишга мажбурман. Ахир айни ўйнайдиган ва ўсадиган пайтимда фақат машғулот қилиб юравермайман-ку.

- Мураббийлар алмашинуви ҳам клуб натижаларини ўзгартира олмаяпти. Гўёки, жамоада нимадир нотўғри ишлаётгандек?

- «Навбаҳор» кетма-кет икки кўнгилсиз натижадан сўнг бироз умидсизликка тушиб қолди. Ўйлайманки, яхши ўйинлар ҳали олдинда. Шунчаки, жамоага бироз вақт керак.

Х.ЮСУПОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:00, 25.04.2021.
Ўқилди: 2993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.