Кириш Регистрация

Ла лигада чемпионлик кураши: «Атлетико», «Реал», «Барселона» ва «Севилья» ни кутаётган ўйинлар

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг жорий мавсуми якунланишига 5 тур қолганида чемпионлик учун кураш кескин тус олди. Ғолиблик учун бирданига 4та жамоада яхши имконият мавжуд.

«Атлетико» (73 очко), «Реал» (71), «Барселона» (71) ва «Севилья» (70) жамоалари атиги 3 очко масофасида жойлашишган. Андалусияликлар Ла лига доирасида кетма-кет 8та ўйинда мағлуб бўлмай (7 ғалаба ва бир дуранг), чемпионлик курашига қўшилишди.

"Барса" ҳисобида "Гранада"га қарши қолдирилган битта захира учрашуви мавжуд. Куман шогирдлари унда ғалаба қозонишса, пешқадамга айланишади. Шу боис, кўп нарса каталонияликларга боғлиқ бўлиб қолади. Бундай ҳолатда "кўк-анорранглилар"ни 9 май куни бўладиган "Атлетико"га қарши баҳсда дуранг натижа ҳам қаноатлантириши мумкин.

Симеоне жамоасини эса, бундан ташқари "Реал Сосьедад"га қарши яна битта қийин ўйин кутиб турибди.

"Реал" "мураккаблик рейтинги" бўйича 3та ўйин ўтказиши керак: "Севилья", "Атлетик Бильбао" ва "Вильярреал"га қарши.

"Севилья"ни ҳам "Реал"дан ташқари, "Вильярреал" ва "Атлетик" клубларига қарши ҳал қилувчи баҳслар кутиб турибди.

Барчасини сўнгги 5та тур учрашувлари ҳал қилиб беради.

"Атлетико"нинг қолган ўйинлари:
34-тур. 01.05.2021. Эльче - Атлетико
35-тур. 09.05.2021. Барселона - Атлетико
36-тур. 12.05.2021. Атлетико - Реал Сосьедад
37-тур. 16.05.2021. Атлетико - Осасуна
38-тур. 23.05.2021. Вальядолид - Атлетико

"Реал"ни кутаётган ўйинлар:
34-тур. 01.05.2021. Реал Мадрид - Осасуна
35-тур. 09.05.2021. Реал Мадрид - Севилья
36-тур. 12.05.2021. Гранада - Реал Мадрид
37-тур. 16.05.2021. Атлетик - Реал Мадрид
38-тур. 23.05.2021. Реал Мадрид - Вильярреал
    
"Барселона"нинг қолган ўйинлари:
31-тур. 29.04.2021. Барселона - Гранада
34-тур. 02.05.2021. Валенсия - Барселона
35-тур. 09.05.2021. Барселона - Атлетико
36-тур. 12.05.2021. Леванте - Барселона
37-тур. 16.05.2021. Барселона - Сельта
38-тур. 23.05.2021. Эйбар - Барселона

"Севилья"ни кутаётган баҳслар:
34-тур. 03.05.2021. Севилья - Атлетик
35-тур. 09.05.2021. Реал Мадрид - Севилья
36-тур. 12.05.2021. Севилья - Валенсия
37-тур. 16.05.2021. Вильярреал - Севилья
38-тур. 23.05.2021. Севилья - Алавес

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:00, 26.04.2021.
Ўқилди: 17222 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик