"Валенсия" клуби ҳимоячиси Хосе Луис Гайя ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириш мумкин, дея хабар бермоқда "Todofichajes" нашри.
Манбанинг хабар беришича, 25 ёшли футболчини "Атлетико" жамоаси ўз сафига қўшиб олишни истамоқда ва у учун 25-30 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Олдинроқ, испаниялик ҳимоячига "Барселона" "Реал" ва ПСЖ клублари томонидан ҳам қизиқиш бўлаётган эди.