Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Тимур Кападзе: «Жамоамизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилганди ва буни уддаладик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги доирасида бўлиб ўтган «Оқ-тепа» - «Олимпик» (2:4) учрашувидан сўнг олимпиячилар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— «Оқ-тепа» жамоасига қарши аввал чемпионат баҳсида ҳам тўқнаш келгандик ва ўша баҳсда ҳам бизга қийинчилик туғдирганди. Бугун дерби бўлди, анча яхши ўйин бўлиши аниқ эди. Жамоамизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилганди ва буни уддаладик. Бугунги ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқишимизни билардик. «Оқ-тепа»да ҳам бугун охирги имконият эди. Шунга қараб болаларни тайёрлашга ҳаракат қилдик. Футболчиларим бугун яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман, улар ўйиндан ўйинга янада яхши ҳаракат қилишмоқда. Барчага имкон беришга ҳаракат қилмоқдамиз. «Зомин»га қарши баҳсида кўплаб футболчиларга ўйнаш имконини тақдим этдик. Бугунги баҳсда ҳам бир нечта ўзгаришларни амалга оширдим. Ўйиндан ўйинга футболчиларнинг тактик, жисмоний ҳолати янада яхшиланиб бормоқда. Ҳар бир ўйин бизга янги нарсаларни тақдим этмоқда. Ҳамманинг ўз ўйин услуби бор. Ҳар бир ўйини яхшилаб таҳлил қилмоқдамиз ва болалар тактик жиҳатдан ривожланмоқда. Ҳар бир ўйин биз учун катта тажриба бўлмоқда. Ўйин давомида ким қандай ҳаракат қилди, ким хато қилди. Барчасини таҳлил қиламиз. Менимча, барчаси яхши кечмоқда. Олдимизда яна битта яхши тўқнашув бор. Наманганда «Навбаҳор» жамоасига қарши майдонга тушамиз. Қанча кучли рақибга қарши майдонга тушсак, биз учун шунчали фойдали бўлади. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар орқали камчиликларимизни яхшилаб кўриб олиш имконига эга бўламиз. Шу сабабли ҳам ҳар бир рақибларимизнинг ўйин услубини кўриб чиқишда давом этамиз. Рақибнинг ҳар бир ҳаракатига тайёр туришимиз керак. «Навбаҳор» супер лигамизнинг кучли жамоаларидан бири. Ўз уйида уларни яхши ўйин кўрсатишларини яхши биламиз. Лекин футболчилар бу баҳсда ҳам яхши ўйин кўрсатишларига ва яхши тажриба олишларига ишонаман.

— Бугун «Олимпик» футболчилари баҳснинг биринчи бўлимида масалани ҳал қилишлари мумкин эди.
— Ўзи футболда энг қийини гол уриш. Жуда кўп вазиятларда болалар тезроқ фикрлашлари лозим. Рақиб жарима майдонида вазиятни тезроқ ҳал қилмаса, ҳимоячилар ҳужумни бартараф этишга улгуради. У ерда ҳеч ким вақт бермайди. Ўша вақт камлиги сабабли тезроқ қарор қабул қилиш керак. Шу тарафда бироз оқсоқланмоқдамиз. Лекин ўйин вақтида кўплаб яхши имкониятларга эга бўлмоқдамиз. Вазиятларда баъзида тажриба, баъзида омад етишмаяпти. Вазиятларда тўғри вариант топиш энг қийин вазифа ҳисобланади. Чунки рақиб бунга имкон бермаслиги мумкин. Асосиси вазият яратмоқдамиз, бу эса яхши. Вазиятлардан фойдаланишни аста-секинлик билан ўрганмоқдамиз. Бу секин секин изига тушиб кетади.

— Футболчилар жуда чиройли ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Бунинг сабаби болалар ҳали анча ёшлигими?
— Албатта. Тўғрисини айтганда, мен кўп нарсада қийналмоқдаман. Уларга қаерда қачон қайси финтни амалга ошириш кераклигини ўргатмоқдаман. Чунки уларнинг хаёлида шу финт турибди. Улар шуни ҳозир қилишим керак деган хаёл билан ҳаракат қилишади. Биз ҳар бир вазиятни тўхтатиб, яхшилаб таҳлил қиламиз. Қаерда нима қилиш кераклигини тушунтирамиз. Улар ҳам аста-секинлик билан тушунишмоқда. Қачон тўпни узатиш керак, финт қиладиган ва қилмайдиган вазиятларни кўрсатмоқдамиз. Бу одат ёшликдан қолган нарса. Ўйлайманки, улар анча тушунишмоқда. Менга қолса, футболчиларим истаганча финт қилишсин, фақат керакли вазиятларда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:16, 27.04.2021.
Ўқилди: 2333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.