Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Асқар Умаров: “Навбаҳор” ўз тажрибасини кўрсатди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Зомин” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

— Албатта, жуда чиройли ўйин бўлди. “Навбаҳор” жамоаси ўз тажрибасини кўрсатди, бизга эса бироз тажриба етишмади. Асосийси, бундай учрашувлар биз учун дарс бўлади. Камчиликлар устида ишлаймиз.

— Бугун шогирдларингиз тажрибали рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Уларни қандай руҳлантирдингиз?
— “Зомин” жамоаси мухлислар учун ўйнайди, улар бугун ҳам футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришди. Кийиниш хонасида йигитларга астойдил ҳаракат қилишлари кераклиги, “Навбаҳор” таркибида ҳам ўзларига ўхшаган ўйинчилар тўп тепишини тушунтирдик. Суперлигада ишлаётган мураббийлар қаршисида ўзларини кўрсатишлари кераклигини таъкидладик. Улар айтганимизни бажаришди, шогирдларимга ҳаракатлари учун раҳмат айтаман.

— Жамоангизга “Олимпик”ка қарши кечган аввалги учрашувда нима етишмади?
— Ўша баҳсда тезкор гол ўтказиб юборганимиз бизга панд берди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга уриндик, аммо вақт етмади.

— Кейинги турда ўтадиган “Навбаҳор” – “Олимпик” ўйини ҳақидаги фикрингиз қандай?
— “Навбаҳор”да катта тажриба бор, айнан тажриба ўз сўзини айтса керак, деб ўйлайман. Ўз навбатида, “Олимпик” жамоасига ҳам омад тилаймиз. Таркибида жуда яхши, тезкор ёшларни жамлаган, ҳаммаси тартибли ўйнайди. Майдон текис, тўп думалоқ, омад қайси жамоа томонида бўлса, ғалаба ўшанга насиб қилади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:19, 27.04.2021.
Ўқилди: 1582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик