Европанинг бир қатор клублари "Бавария" ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради немис нашрлари
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2023 йил 30 июнда тугайди ва шартномада товон пули тўғрисида банд йўқ.
Sky Sport журналисти Макс Билефьелд хабар беради: "Бизнинг маълумотимизга кўра, Европанинг бир нечта топ-клублари Левандовскини нишонга олишмоқда. "Бавария" аллақачон бир қатор расмий сўровларни қабул қилган. Биз бу клубларнинг номларини ҳозирча айта олмаймиз. Аммо буни аниқлаш учун иш олиб бормоқдамиз. Кўплаб жиддий клублар янги форвард изламоқда. Масалан, "Манчестер Юнайтед". "Челси" Темми Абраҳамдан унчалик мамнун эмас. "Реал" Мбаппени хоҳламоқда, аммо у марказий ҳужумчини ҳам сотиб олмоқчи. "Барселона" ҳам марказга ҳужумчи қидирмоқда. Левандовскига келсак, 80 млн евродан пастроқ маблағ ҳақида гап бўлмайди", - дейди журналист.
32 ёшли Левандовски ушбу мавсумда "Бавария" билан барча мусобақаларда 37 учрашув ўтказиб 47 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган.