Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Превью. “Навбаҳор” – “Олимпик”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи, 3-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг “Олимпик” клубини қабул қилади.

Мухлислар мазкур жамоа ҳақида кам маълумотга эга бўлишгани боис, рақиб борасида батафсил тўхталиб ўтишни маъқул деб топдик.

“Олимпик” жорий йилда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА) ташаббуси билан 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида, олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан тузилди ҳамда Про-лигада иштирок этмоқда.

“Олимпик” таркибида 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар тўп суришмоқда. Жамоани яқин ўтмишнинг машҳур футболчиси Темур Кападзе бошқармоқда.

“Олимпик” жамоасининг чемпионатдаги асосий мақсади – футболчиларни шакллантириш, янги номларни кашф қилиш, ёш истеъдодларга зарур ўйин амалиётини тақдим этишдан иборат. Режага кўра, мазкур жамоа ҳар йили ўз ёш тоифаларида қитъа мусобақалари, 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатида ҳам иштирок этиб, тажриба орттириши кўзда тутилган. Йиллар давомида маҳоратини ошириб борган йигитлар эса 2023-2024 йилларда Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақаларда иштирок этишади.

Қайд этиш жоиз, айнан 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишлари мумкин. Улар 2024 йилда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати мусобақасини муваффақиятли босиб ўта олса, Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилади.

“Олимпик” айни пайтгача Про-лигада 5 та ўйин ўтказиб (“Нефтчи”, 0:0, “Оқ-тепа”, 2:1, “Бухоро”, 0:2, “Шўртан”, 6:0, “Янгиер”,2:1), 3 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубиятни қайд этиб, 10 очко тўплаган ҳолда, “Нефтчи” билан биргаликда (фарғоналиклар ҳисобида ҳам 10 очко бор ва тўплар нисбатига кўра, “Нефтчи” 1-ўринда бормоқда) турнир жадвалини бошқариб турибди.

Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи баҳсларида ҳам Темур Кападзе шогирдлари муваффақиятли иштирок этишмоқда ҳамда “Зомин” (5:0) ва “Оқ-тепа” (4:2) жамоаларини мағлубиятга учратган ҳолда, 6 очко билан “Навбаҳор” билан биргаликда (тўплар нисбатига кўра, “Олимпик” 1-ўринда) турнир жадвалини бошқариб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Олимпик” учрашуви 30 апрель куни соат 18:30 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:40, 28.04.2021.
Ўқилди: 1956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.